Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Apple арзонроқ AirPod ишлаб чиқаради
12-02-2020 20:46 0 955 Рейтинг0 Чоп этиш

Apple арзонроқ AirPod ишлаб чиқаради

Apple арзонроқ AirPod ишлаб чиқаради

Apple арзон нархлардаги AirPod’ларни яратади. Машҳур эшитиш воситаларининг арзонроқ версияси AirPods Pro Lite деб номланади. Улар камроқ пул эвазига фаол шовқинни камайтиришни таклиф қилишлари мумкин, деб DigiTimes хабарига таяниб Sof.uz ёзмоқда

Порталга кўра, қулоқчинлар анъанавий AirPod’ларга параллел равишда ишлаб чиқарилиши ёки ҳозирги AirPod’ларни тўлиқ алмаштирилиши мумкин.

Бироқ, янги маҳсулотни қачон ишлаб чиқарилиши ҳозирча номаълум: коронавируснинг тарқалиши хом ашё этишмаслиги ва компонентларни етказиб беришда узилишлар хавфини оширди. Ушбу муаммо аллақачон янги iPhone моделининг чиқарилишига халал бериб улгурган.

Янги қулоқчинлар махсус Pro-серияларга тегишли эканлигини ҳисобга олиб, улар фаол шовқинни камайтириш функциясига ёки AirPods Pro билан бир хил дизайнга эга бўлади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*