Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Дуров WhatsApp‘ни яна бир марта танқид қилди
31-01-2020 23:24 0 882 Рейтинг1 Чоп этиш

Дуров WhatsApp‘ни яна бир марта танқид қилди

Дуров WhatsApp‘ни яна бир марта танқид қилди

Павел Дуров дунёдаги энг оммабоп мессенжер – WhatsApp иловасини танқид қилди деб ёзади Sof.uz нашри. Telegram асосчисининг таъкидлашича, унинг маҳсулоти бу мессенжердан ҳар қанақасига олганда ҳам хавфсиз.

Дуров бу гал Amazon раҳбари Жефф Безоснинг смартфонини хакерлар айнан WhatsApp орқали бузиб киришганига эътибор қаратган. Унинг таъкидлашича, мазкур вазиятда айнан ўзи бир неча ой аввал ушбу бэкдор ҳақида огоҳлантирган, аммо мазкур мессенжерга эгалик қилувчи Facebook компанияси мазкур ҳимоя тирқишидан биров фойдалангани ҳақида исбот йўқлигини айтганди.

Хабарингиз борки, дунёнинг энг бадавлат кишиларидан бўлган ва Жефф Безоснинг смартфонига хакерлар ҳужум қилишган бунда Саудия Арабистони валиаҳдининг ҳам қўли борлиги аниқланган. Бундан ташқари, Павел Дуров ҳам яна бир бор таъкидлаганидек, бу мессенжернинг хавфидан ҳатто БМТ раҳбарияти ҳам огоҳлантирган.

Эслатиб ўтамиз, Telegram асосчиси аввал ҳам WhatsApp ҳеч қачон хавфсиз бўла олмаслигини айтган ва сабабини тушунтирган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*