Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Жиззахлик олим Ўзбекистонда сунъий ёмғир ёғдириш технологияси ишлаб чиққанидан хабардормисиз?
09-01-2020 21:17 0 597 Рейтинг1 Чоп этиш

Жиззахлик олим Ўзбекистонда сунъий ёмғир ёғдириш технологияси ишлаб чиққанидан хабардормисиз?

Жиззахлик олим Ўзбекистонда сунъий ёмғир ёғдириш технологияси ишлаб чиққанидан хабардормисиз?

Ўзбек олими буғланган сувларни генерациялаб, қайтадан ёмғир ёғдириш технологиясини ишлаб чиқди. Ишлаб чиқилган тизим булутларни генерация қилиш ва кимёвий моддаларсиз сунъий ёмғир ёғдириш имконини беради деб хабар беради Sangzor.uz нашри.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Физика ва Техника илмий текшириш институти муҳандиси Олимжон Юсупов томонидан об-ҳаво ва иқлимга сунъий таъсир кўрсатиш тизим технологияси ишлаб чиқилди. Мазкур тизим ўз ичига бир нечта технологияларни қамраб олган ҳолда, Ўзбекистон шароити иқлимини мўътадиллаштириш, ҳавони зарарли моддалардан тозалаш, намгарчиликни ошириш, сунъий булутларни ташкил этиш, керакли жойларда ёмғирлатиш, лозим бўлганда ҳосил қилинган булутларни қўшни ҳудудга кўчириш, туманларни тарқатиш ҳамда мавжуд туманларни ер сатҳига сингдириш каби вазифаларни амалга оширади.

Хабарингиз бор, дунё миқёсида об-ҳавога сунъий таъсир кўрсатиш ҳамда сув заҳираларини бойитиш бўйича кўплаб мамлакатларда шунга ўхшаш технологиялар қўлланилади. Бу каби технологиялар асосида 1961 йилдан бери дунёнинг кўплаб мамлакатлари илмий текшириш институтларини илмий изланишлар олиб борилиб, кўплаб тажрибалар ўтказилган. 1991 йилдан бошлаб бу каби технологияларни кенг қўлланилиши сир сақланмайди.

Жумладан об-ҳавога сунъий таъсир кўрсатиш бўйича энг йирик ва кўзга кўринган чет эл лойиҳаларини кўрсатиб ўтамиз:

1996 йил Мексика об-ҳавони зарарли моддалар ва чанглардан тозалаш, сув танқислигини олдини олиш, деҳқончилик ва чорвачиликни ривожлантириш;
2005 йил Куба, қурғоқчиликни олдини олиш ҳамда сунъий сув хавзаларини ташкил этиш;
2009 йил Миср, қуриб қолган иқлимни тозалаш;
2011 йил Исроил, ёмғирларни кўпайтириш, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш;
2013 йил Исроил, Хайфадаги Кинерета кўлини қайта тиклаш;
2007 йил Австралиядаги Paravaize Dam кўлини қайта тиклаш;
2007 йил Австралиянинг Квинсленд штатида қурғоқчиликни олдини олиш;
2010 йил Австралия қитъаси қурғоқчиликни олдини олиш;
2015 йил Уммон, ёғингарчиликни ошириш, сув ҳавзаларини ичимлик суви билан таъминлаш;
2015 йил Хитой, сув ҳавзаларини ёмғирлар билан тўлдириш;
2016 йил Хитой, Синтай шаҳри иқлимини тозалаш;
2016 йил Хитой, Тибетдаги сув бойликларини бошқариш;
2016 йил Абу-Даби сув танқислигини олдини олиш;
2019 йил Ҳиндистоннинг Деҳли ва Мумбай шаҳарлари иқлимини тозалаш;
2019 йил Эронда сув танқислигини олдини олиш каби ишлар олиб борилмоқда.

Ўзимизнинг Миллий технология ҳақида ушбу йўналишда изланиш олиб бораётган жиззахлик ёш мутахассис Олимжон Юсупов батафсил маълумот берди.

Тизим таснифи:

Технология 100 км гача бўлган ҳудуд радиусида, об-ҳавони зарарли моддалардан тозалаб, 2 км. ва ундан юқори баландликда сунъий булутларни ҳосил қилиб, ёмғир ёғдиради.

Ечилиши лозим бўлган муаммолар.
Технология радиуси 100 км гача бўлан экология муҳити балансини тиклантирган ҳолда, об-ҳаво иқлимини мўътадиллаштириш, чанг ва зарарли моддалардан тозалаш;

Сув ресурслари муаммоларини ҳал этиш мақсадида, 2 – 7 км гача бўлган баландликда сунъий булутларни ҳосил қилиб, ёмғир ёғдирган ҳолда, сув ҳавзаларини ташкил этиш, экинзорларни сув билан суғориш, дарёлар сув сатҳини кўтариш, Республика сув заҳираларини бойитиш; қишлоқ хўжалиги унумдорлигини ошириш мақсадида, экинзорларга табиий тоза ва минералларга тўйинтирилган сув билан таъминлаш ҳамда ирригация оқова сувларини кўпайтириш;

Хўл мева-сабзавотлар тан нарҳини тушириш, ҳажмини ва маҳсулот сифатини ошириш;
Табиий офатларни олдини олиш, яъни об-ҳавонинг кескин совиб кетиши ёки кескин исиб кетиши, тузли бўронларни олдини олиш;
Орол денгизи ҳудуди экологиясини мўътадиллаштириб, соғлиқ учун зарар бўлган моддалардан тозалаш, ҳароратни меъёрга келтириш;
Орол денгизи ҳудуди иқтисодиёти учун зарур бўлган, сунъий сув ҳавзаларини ташкил этиш, балиқчилик, чорва, фермер хўжаликлари, туризм, транспорт соҳаларини ривожлантириш;

Ўзлаштирилмаган чўл ҳудудларини ўзлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;
Ер ости сувларидан фойдаланиш учун сарф этилаётган электр энергияни тежаш;
Ишсизликни олдини олиш, янги иш ўринларини яратиш;

Тизимни яратишдан мақсад ва вазифалар:

Лойиҳада қайд этилган технология атмосферадаги ҳавони тозалаш, намлантириш, электродлар ҳажми фарқи ёрдамида, электр энергия муносабати билан генерация қилинадиган конвектив электронларни керакли баландликка қисқа вақт мобайнида етказиш, атрофида сув зарраларини тўплаш, булутларни ҳосил қилиш, сўнгра ҳосил бўлган булутларни, тўйинтириб, ёгингарчиликни ҳосил қилишдан иборат. Мазкур технология 9 та ускунадан иборат бўлиб, 50 метр радиусдаги ҳудудни эгаллайди. Барча ҳодисалар босқичма- босқич ишлатилади. Технология 5 – 30 кВт гача электр энергиясини сарф қилади. 4 соат мобайнида сарф этилган энергия ҳисоби 24 соат ичида 100 километрлик диаметрда бўлган ҳудудда 50 мм ёғингарчиликни ҳосил қилади.
Кўзланган мақсадга эришишда табиат, экология ва бошқа омилларга зарар етказмасдан ишлаш учун 9 хил ускунанинг вазифалари, аввалам бор белгиланган ҳудуд эко тизими мувозанатини ўз холига келтириш, об ҳавони зарарли модда ва чанглардан тозалаш, ҳудудни намлантириш, ҳаво ҳарорати ҳамда босимни мўътадиллаштириш, асосий ускуна атрофида циклон айланмасини хосил этиш, булутлар генерациясини юқорига интилтириш, уларни тўйинтириш, ёмғирлантириш, белгиланган вақтдан сўнг, ёғимгарчиликни тўхтатиш – булутларни тарқатиш, ёки қўшни ҳудудга булутларни кўчириб, бошқа ҳудудларда ёгингарчиликни ташкил этиш, ёки ёгингарчиликларни тўхтатишдан иборат.

Технология ўз ичига қамраб олган барча ускуналар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилади. Илк тажриба намуналари учун ЎзГидрометнинг зонд кўрсаткичлари, ҳамда мавжуд ўлчагичлардан фойдаланилади.

Технологияни қўллашдан мақсад, белгиланган вақтда, яъни йилнинг 4 фаслида, керакли ҳудудда сунъий макро иқлим яратишдан иборатдир. Технология ўз ичига бир неча ускуналарни қамраб олгани сабабли, бир вақтни ўзида бир неча муаммоларни мужассамлаштирилган ҳолда ечимини ташкил этади. Яъни, 50 ва ундан ортиқ радиусдаги майдонда ҳаво ҳароратини ижобий ўзгартириш, ҳудуд об ҳавосини тозалаш, ёмғирлатиш, сув танқислигини бартараф этиш ва бошқа масалалар ечимини ўз ичига қамраб олади.

Технологиянинг муқобил кўриниши ҳозирги кунда Мексика, Аргентина, Куба, Бразилия, Уммон, БАА, Исроил, Австралия ҳамда Россияда кенг қўлланиб келинмоқда. Мазкур технология, чет элдаги аналоглардан фарқли ўлароқ, кўп тармоқлиги, имкониятлари кенглиги, баланд сифати ҳамда бир вақтни ўзида бир неча вазифаларни бажариши билан афзалликларга эга. Шу билан бирга, технология Ўзбекистонда яратилади, хорижий хом ашёларига қарам бўлмайди.

Ҳозирги кунда, Ўзбекистон Республикаси Оролбўйи ҳудудидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун йўналтирилган лойиҳаларнинг барчаси сув билан боғлиқлигини инобатга олган ҳолда, мазкур лойиҳа муаммолардан келиб чиқаётган асоратларни бартараф этишга эмас, балки муаммо негизининг ечимига қаратилганганлиги билан аҳамиятлидир.

Мазкур технологиянинг ишлаши, фойда келтириши, ҳозирги кун долзарб технология сифатида тан олиниши, табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзгидрометеорология илмий текшириш институти, Инновацияларни ривожлантириш вазирлиги, Сейсмология илмий текшириш институти ҳамда барча тегишли бўлган профессор ва академиклар илмий анжуманини ташкил этган Ўзбекистон Фанлар Академиясининг баёнотларида қайд этилган.

Лойиҳани амалга ошириш тартиби, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси илмий текшириш институтлари мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тегишли ҳудудни ўрганади. Технология имкониятларини чуқур анализ қилиш мақсадида, ишлаш жараёнида иштирок этади. Лойиҳа учун жой танланганидан сўнг, минтақа ҳарорати, босими, ҳаво ҳарорати, шамол, унинг тезлиги, сув сатҳи баландлиги ўрганиб чиқилиб, технология дастурига тегишли кўрсатгичлар киритилади. Шундан сўнг, тенология ускуналари қайси градус, булутлар ҳосил бўлиши баландлиги, булутлардаги сув ҳажми, ёғингарчилик вақти, ёғимгарчиликни тўхтатиш, булутларни тарқатиш ёки чегара ҳудудларига кўчириш каби масалалар таҳлил қилиниб, қай усулда иқлимга таъсир кўрсатиш лозимлиги мужассамлаштирилади.

Технология ускуналаридан ташқари, ҳудуд атрофи назорат камералари, ҳудуднинг хавфсизлиги тамойиллари ҳам кўзда тутилган. Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилган.

Жиззахлик олим Ўзбекистонда сунъий ёмғир ёғдириш технологияси ишлаб чиққанидан хабардормисиз?

Шу билан бирга: тизим Орол денгизини қуришини олдини олиш, денгиз ҳудудларида ёғингарчиликларни ошириб, Орол денгизини ўз ўзанига қайтариш учун мўлжалланган. Мутахассисларни ҳисоби бўйича, Орол денгизи атрофига ўрнатиладиган 4 та тизим, Орол денгизини 7 йил ичида олдинги ҳолатига қайтариш имконини беради.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*