Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Time нашри ўн йилликнинг энг яхши гаджетлари номини эълон қилди
16-12-2019 20:03 0 559 Рейтинг0 Чоп этиш

Time нашри ўн йилликнинг энг яхши гаджетлари номини эълон қилди

Time нашри ўн йилликнинг энг яхши гаджетлари номини эълон қилди

Американинг Time журнали ўтган ўн йилликнинг энг муҳим ва таъсирчан гаджетлари рейтингини эълон қилди деб хабар беради SOF.UZ
нашри
Сўнгги ўн йилликда минглаб янги маҳсулотлар яратилди. Айримлари яхшироқ, бошқалари ёмонроқдир. Бироқ келаётган ўн йиллик ўтган ўн йиллик билан бир хил бўлмайди. Технологиялар одамларни ақллироқ, яхшироқ қилиш учун қилиш учун яратилади, дейилади нашр хабарида.

Time версиясига кўра ўн йилликнинг энг яхши гаджетлари

Apple iPad (2010). Шахсий компютерга бўлган маданий қарашларни ўзгартириб юборган гаджет.
Tesla Model S (2012). Автомобил концепцияси худди элекрон гаджетларга ўхшайди: у ҳар доим янгиланиб боради.
Raspberry Pi (2012). Ҳажми банк картаси ҳажмидек келадиган бир палатали компютер дастлаб мактабларда информатикани ўқитиш учун бюджет компютер сифатида яратилган бўлса-да, айнан у ақлли уйлардан тортиб сунъий интеллектга эга роботларгача бўлган юз минглаб лойиҳаларнинг асосига айланди.
Google Chromecast (2013). Нархи $35 бўлган медиаплеер фойдаланувчиларига уйларини “ақлли” қилишнинг арзон варианти ҳисобланади.
DJI Pathom (2013). Юқоридан туриб тасвирга олиш учун энг зўр дрон ҳисобланади. Шунингдек, у YouTube фойдаланувчилари орасида ҳам энг машҳуридир.
Amazon Echo (2014) ақлли карнайи (колонка) Alexa’нинг биринчи овозли ёрдамчисидир.
Apple Watch (2015) ақлли соати. Смартвотчлар учун стандард яратган ҳамда номига муносиб “ақлли” соат.
Apple AirPods (2016). Одатий қулоқчинларнинг симини “қирқиб ташлаган” Apple смартфон гарнитураларининг бу турида ҳам “ҳашамат ярата олди”.
Nintendo Switch (2017). Ўйин приставкаларининг якуний тимсоли.
Xbox Adaptive Controller (2018). Имконияти чекланган инсонларга мўлжалланган ўйин контроллери.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*