Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ "DevFest"конференция бутун Марказий Осиё бўйича энг йириги бўлиши кутилмоқда
14-10-2019 13:12 0 391 Рейтинг1 Чоп этиш

"DevFest"конференция бутун Марказий Осиё бўйича энг йириги бўлиши кутилмоқда

"DevFest"конференция бутун Марказий Осиё бўйича энг йириги бўлиши кутилмоқда

DevFest - бу Google компанияси кўмаги остида ташкил этиладиган ва бутун дунё бўйлаб GDG (Google Developers Group) ҳамжамиятлари томонидан ўтказиладиган қатор тадбирлар бўлиб, унинг асосий мақсади етакчи дастурчилар ўртасида тажриба алмашиш ва Google томонидан ишлаб чиқилган илғор технологиялар билан танишишдир.

Бу йилги DevFest конференциялари дунёнинг 143 та шаҳрида ўтказилиши ҳамда унда 125 000 дан ортиқ иштирокчилар ташриф буюриши режалаштирилган. Шу жумладан Ўзбекистон пойтахтида ҳам ушбу улкан тадбир 2-бор Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида бўлиб ўтади ва у кўплаб дастурчилар, лойиҳа менежерлари, таҳлилчилари ва бошқа IT мутахассисларини бирлаштиради. Тадбир GDG Tashkent томонидан ташкил этилмоқда.

Тадбирда Web, Mobile ва Cloud соҳаси бўйича кўплаб халқаро ва маҳаллий маърузачилар тақдимотлари бўлиб ўтади. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, бу йил конференцияда Google технологиялари иштирокидаги ишланмалар бўйича техник экспертлардан ташқари, лойиҳаларни ривожлантириш ва ишлаб чиқиш соҳасидаги мутахассислар ҳам сўзга чиқадилар - уларнинг барчаси ўз тажрибалари ва инновациялари билан бўлишишади.

GDG DevFest Tashkent 2019-га ташриф - бу бебаҳо тажриба орттириш, янги технологиялар ҳақида янада чуқурроқ ўрганиш, тренддаги технологиялар бўйича ўз маҳоратингизни ошириш, ҳамкасблар билан янги маҳсулотларни муҳокама қилиш ва йирик IT-ҳамжамияти аъзоси бўлиш имкониятидир. Сиз норасмий муҳитда турли соҳалардаги сўнгги технологик тенденциялар ҳақида ўз соҳаси мутахассислари билан суҳбатлашишингиз ҳамда қизиқтирган саволларингизни беришингиз мумкин.

Конференцияда қатнашиш мутлақо бепул. Тадбирга компания вакиллари, дастурчилар ва Google ишланмалари ва илғор технологияларига қизиқадиганлар таклиф этилади.

Тез орада конференция учун рўйхатдан ўтиш бошланади!
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Сурхондарёда ИИБ ходимлари оломонда калтакланди

Тадқиқот: Дунёдаги ҳар олтинчи бола уруш ҳудудида яшайди

Нега бизда Бобурлар туғилмай қўйди?

Ўзбекистон Туркиядан коронавирусни икки соатда аниқлаб берадиган қурилмаларни харид қилади

expo
Боглиш маколалар