Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Стратегик хорижий инвесторларни ва институционал сармоядорларни жалб этиш бўйича йирик халқаро молия интститутлари билан изчил ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилмоқда
26-06-2019 18:19 0 623 Рейтинг1 Чоп этиш

Стратегик хорижий инвесторларни ва институционал сармоядорларни жалб этиш бўйича йирик халқаро молия интститутлари билан изчил ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги “Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5630-сон фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ташкил этилган.

Стратегик хорижий инвесторларни ва институционал сармоядорларни жалб этиш бўйича йирик халқаро молия интститутлари билан изчил ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилмоқда

Фармонга мувофиқ, Агентликка:
ўзига берилган давлат иштирокидаги корхоналар устав капиталидаги давлат акциялари пакетлари бўйича акциядор ҳуқуқларини амалга ошириш;
илғор хорижий тажриба асосида давлат иштирокидаги корхоналарда замонавий корпоратив бошқарув шакл ва усулларини жорий қилиш, давлат иштирокидаги корхоналарни самарали корхоналарга айлантиришга кўмаклашиш;
давлат активларини хусусийлаштириш ва ижарага беришнинг очиқ ва шаффоф механизмини таъминлаш;
банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат сиёсатини олиб бориш, баҳолаш фаолиятининг давлат томонидан тартибга солинишини таъминлаш каби вазифалар белгиланган.

Стратегик хорижий инвесторларни ва институционал сармоядорларни жалб этиш бўйича йирик халқаро молия интститутлари билан изчил ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилмоқда

Агентлик – иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш ҳамда очиқ, ошкора, тенг ҳуқуқли ва шаффоф хусусийлаштириш жараёнларини таъминлашни асосий вазифа сифатида қўйган.
Сўнгги 2 йилда мазкур йўналишда бир талай ишлар амалга оширилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сон Фармонига мувофиқ эксперимент тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимларига бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини баҳоламасдан,
1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида аукционга чиқариб сотиш, 1 млн. АҚШ долларидан кам бўлмаган эквивалентда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар эвазига ер участкалари ва бўш турган давлат объектларини тўғридан-тўғри сотиш ваколати берилди.

Натижада, 4 ой ичида 444 та бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари 1 сўмга тенг бошланғич нарх бўйича электрон савдо майдончасида аукционга чиқарилиб, шундан 310 таси қисқа муддатда сотилиши таъминланди. Бу сотуволди тайёргарлик жараёнларини кескин қисқартиришга олиб келди.
Инсон омилидан ҳоли бўлган, турли бюрократик тўсиқларни бартараф этадиган шаффоф савдолар тизими орқали акциялардан ташқари барча давлат активларини сотиш, 2019 йил 1 июлдан бошлаб эса кўчмас мулк объектларини ижарага бериш ҳам «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида амалга оширилиши белгиланди.
Хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш орқали инвестицияларни жалб этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги “Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4300-сонли қарори қабул қилинди.
Унга мувофиқ, кимё саноати, нефть-газ саноати, банк-молия, машинасозлик, қурилиш, озиқ-овқат ва ёғ-мой саноати соҳасидаги 64 та корхоналар устав капиталидаги давлат улушларини сотиш белгиланди.

Стратегик хорижий инвесторларни ва институционал сармоядорларни жалб этиш бўйича йирик халқаро молия интститутлари билан изчил ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилмоқда

Стратегик хорижий инвесторларни ва институционал сармоядорларни жалб этиш бўйича йирик халқаро молия интститутлари билан изчил ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилмоқда. Жумладан, эришилган келишувларга мувофиқ, Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан республикадаги тижорат банкларини хусусийлаштириш, шунингдек “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналарга инвесторларни жалб этиш бўйича, Осиё тараққиёт банки техник кўмаги орқали нефт-газ тармоғини ислоҳ қилиш бўйича, Жаҳон банки гуруҳи билан биргаликда Ўзбекистон ҳаво йўллари ва Ўзбекистон темир йўллари компаниялари тизимларини қайта ташкил этиш, ушбу соҳа корхоналари самарадорлигини ошириш йўналишида ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.

Республикамиздаги давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ҳамда уларда корпоратив бошқарув жараёнларини такомиллаштириш – ўз навбатида, давлат корхоналарини бошқарув тизимини ўзгартиришни, нархларни тўлиқ эркинлаштириш, бозорга эркин кириш ва мустақил фаолият юритиш кафолатини яратишни тақозо этади.
Шу муносабат билан, айни пайтда “Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзбекнефтегаз” АЖ, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК, “Навоий кон металлургия комбинати” ДК ва бошқа йирик давлат корхоналарини қайта тузиш ва ислоҳ қилиш кўзда тутилмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

«Террорчиларнинг мақсади Ўзбекистонга ўтиш бўлган» – Эксперт

Тошкент. «Кўча» жонланиб, яна «доля» талабига ўтмоқдами?

Франция президенти Марказий Осиё бўйича янги таклиф билан чиқди

expo
Боглиш маколалар