Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Инновацион ривожланиш вазирлиги Иннополис тажрибасини ўрганди
05-03-2019 15:07 0 702 Рейтинг1 Чоп этиш

Инновацион ривожланиш вазирлиги Иннополис тажрибасини ўрганди

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги масъулларидан ташкил топган делегация Татаристон РеспубликасинингИннополис шаҳрига ташриф буюрди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги Иннополис тажрибасини ўрганди

Иннополис Татаристоннинг пойтахти Қозоннинг йўлдош шаҳри бўлиб, кейинги 25 йил ичида йўқ жойдан барбод этилган Россиянинг саноқли шаҳарлардан биридир. Москва атрофидаги Сколково ва Новосибирскдаги Кольцоводан сўнг илм-фан билан шуғулланишга барча шароитлар яратилган Россиянинг учинчи кенти сифатида таърифланадиган Иннополис ахборот ва инновацион технологияларини ривожлантириш учун яратилган.

Ўзбекистон делегацияси Иннополис шаҳрининг алоҳида объектлари билан танишиши давомида Иннополис Университетининг раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Университет директори Кирилл Семенихин ва проректори Искандер Бариев университетнинг асосий йўналишлари ва самарали ечимлари билан таништирдилар. Университет томонидан ишлаб чиқилган қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш бўйича дастурий махсулот ўзбекистонлик делегация вакилларида катта қизиқиш уйғотди. Ер ресурслари ва экинларини монторингини юритиш ва таҳлил қилишга қаратилган бу лойиҳа Инновацион ривожланиш вазирлигининг айни кунлардаги фаолиятининг самарадорлигига ижобий таъсир қилишини инобатга олган ҳолда, ер майдонларини экин экишга яроқлилигини аниқловчи ва қандай уруғ экиш лозимлигини аниқлашга кўмаклашувчи CesuimJS ахборот модулини жорий этиш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш имкониятлари муҳокама этилди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги Иннополис тажрибасини ўрганди

Учрашув натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўзринбосари в.б.Шароф Ражаббаев ва Иннополис Университетининг проректори Искандер Бариев ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоладилар. Унга кўра томонлар ягона ахборот илмий-таълим муҳитини яратиш, таълим ва илм-фан соҳасида ҳамкорлик қилиш, инновацион фаолиятни амалга ошириш, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ҳамкорликдаги АТ лойиҳаларни амалга оширишга келишдилар. Бундан ташқари иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш, талабаларнинг стажировка ўташларини ташкил этиш ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириш каби муҳим йўналишларни ривожлантириш келишувнинг энг муҳим жиҳатларидандир.

Инновацион ривожланиш вазирлиги Иннополис тажрибасини ўрганди

Таъкидлаш жоизки, Иннополис университетида таълим инглиз тилида олиб борилади, 87 нафар профессор дарс беради. Университетда ўқиш истагини билдирган талабаларнинг сони, масалан, 2016 йилда 300 та ўринга 9200 нафарни ташкил этган бўлиб, талабалар ичида кўплаб хорижликлар бор. Бугунги кунда мазкур олий таълим муассасасида 635 нафар талаба таҳсил олмоқда, келажакда университетда 5 мингта талаба ўқитилиши режалаштирилган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*