Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Интернетдаги сайтлардан фойдаланишни чеклаш тартиби белгиланди
06-09-2018 13:01 0 282 Рейтинг0 Чоп этиш

Интернетдаги сайтлардан фойдаланишни чеклаш тартиби белгиланди

Интернетдаги сайтлардан фойдаланишни чеклаш тартиби белгиланди

Бутунжаҳон Интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифаларидан фойдаланишни чеклаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди деб хабар қилмоқда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали.

Низомга кўра Тақиқланган ахборот мавжуд бўлган бутунжаҳон Интернет тармоғидаги ахборот ресурслари реестри юритилади. Ушбу Реестрга киритилган ахборот ресурсларидан фойдаланиш чекланади.

Интернетдаги ахборот ресурсларидан фойдаланишни чеклаш уч босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқичда, тақиқланган ахборот мавжуд бўлган ресурсларни аниқланади. Ушбу босқичдаги ҳаракатлар Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази томонидан амалга оширилади. Марказга юридик ва жисмоний шахслар томонидан белгиланган тартибда келиб тушган мурожаатлар ҳам мониторинг олиб боришга асос бўлади.

Мониторинг натижасида тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи ахборот ресурси аниқланган тақдирда Марказ бу бўйича хулоса тайёрлайди.

Иккинчи босқичда ахборот ресурси Реестрга киритилади. Реестрга киритиш учун Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг марказининг хулосаси ҳамда Оммавий коммуникациялар соҳасидаги Эксперт комиссиясиниг қарори асос бўлади.

Учинчи босқичда ваколатли орган - Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан интернет тармоғидаги ахборот ресурсларини чеклаш бўйича ташкилий техник тадбирлар амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, қонунчиликка мувофиқ веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан блогер томонидан веб-сайтда ва (ёки) веб-сайт саҳифасида қуйидаги ахборотларни тарқатиш, ушбу ресурсни чекланишига олиб келади.

•Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш;
•уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш;
•давлат сири бўлган маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор этиш;
•миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш;
•гиёвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш;
•порнографияни тарғиб қилиш.

Веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан блогер веб-сайтга ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ахборотни жойлаштиришдан аввал унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда уни дарҳол ўчириб ташлаши шарт.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Crown Agents... Ўзбекистонда даладан тортиб, пештахтагача хизмат хавсизлик дастурларини олиб кирмоқчи

Сайёр қабулда 200дан ортиқ фуқаронинг мурожаати ўрганилди

Ўзбекистонда кутубхоналар ассоциацияси ташкил этилди

Россиялик туристлар Янги йил байрамида ёппасига Ўзбекистонга отланган

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте