Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистонда хусусий олий ўқув юртлари пайдо бўлади
12-07-2018 12:23 0 326 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистонда хусусий олий ўқув юртлари пайдо бўлади

Ўзбекистонда хусусий олий ўқув юртлари пайдо бўлади

Ўзбекистонда нодавлат олий таълим муассасалари очилиши кутилмоқда. Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси порталида муҳокамага қўйилган «Нодавлат олий таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларга қўйиладиган талабларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор лойиҳасида деб хабар қилмоқда Халқ сўзи.

Ҳужжат Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тақдим этилган.

Лойиҳада қайд қилинишича, нодавлат олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчиларининг илмий педагогик салоҳияти камида республика бўйича олий таълим муассасаларидаги ўртача кўрсаткичдан паст бўлмаслиги лозим. Шунингдек, хусусий олийгоҳларга айни пайтда фаолият кўрсатаётган ОТМ шарт-шароитларидан кам имкониятларга эга бўлмаслиги белгиланмоқда.

Хусусий олий таълим муассасаларида таълимнинг мажбурий равишда дунёвий характерда бўлиши шарт қилиб қўйилмоқда. Унда урушни, зўравонликни тарғиб қилишдан фойдаланишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлиги камситилишига, мамлакатдаги хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асослари, фуқаролик осойишталигига, миллатлараро ва динлараро тотувликка рахна солинишига, Ўзбекистон Республикаси тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилишига ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари бузиб кўрсатилишига йўл қўймаслиги таъкидланган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*