Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Россия атом технологиялари илк бор Power Uzbekistan да тақдим этилди
17-05-2018 15:04 0 210 Рейтинг1 Чоп этиш

Россия атом технологиялари илк бор Power Uzbekistan да тақдим этилди

Россия атом технологиялари илк бор  Power Uzbekistan да тақдим этилди

16 май, Тошкентда Power Uzbekistan халқаро энергетика бош кўргазмаси ўз ишини бошлади. Кўргазма доирасида Россиянинг «Росатом» Давлат корпорацияси илк бор ўзининг янги технологияларини кўргазма стендида тақдим этди.

«Росатом» Давлат корпорацияси – жаҳон ядро бозорининг глобал – дунё миқёсидаги иштирокчиларидан биридир. Компания таркибига 300 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар киради, уларнинг маҳсулот ва хизмат турлари жуда кенг бўлиб, Атом Электр Станциясидан тортиб энергетик бўлмаган маҳсулотларгача ишлаб чиқарилади. Тошкентдаги кўргазмада корхоналарнинг айримлари иштирок этмоқда.

Атом станцияси қурилиши экспозицияда марказий ўринни эгаллайди. Росатом интегрлашган – яхлит ҳолга келтирилган таклифни тақдим этади, бу таклиф на фақат Россиянинг янги технологиялари бўйича Атом Электр Станцияси иншоотини қуриш, балки буюртмачи мамлакатида атом инфратузилмасини яратиш ва ривожлантириш, миллий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, давлат ҳудудида ишлаб чиқаришни локализация қилиш, ёқилғи етказиб бериш, Атом Электр Станцияси томонидан хизмат кўрсатиш ва уни ишга туширишга кўмаклашишни ўз ичига олади.

«АСЭ» Акционерлик Жамияти Инжиниринг Компанияси («Росатом» Давлат корпорацияси инжиниринг дивизиони таркибига киради) атом станцияси каби бундай мураккаб инженерлик объектини самарали бошқариш учун Multi-D рақамли саноат-технологик платформасини тақдим этди. Ушбу тизим Атом Электр Станцияси фаолият даврининг барча босқичларини, шунингдек капитал қурилишнинг бошқа объектларини самарали бошқаришга имкон яратади. Бугунги кунда ҳар қандай турдаги мураккаб капитал лойиҳаларни амалга ошириш учун Multi-D базаси орқали ечим топиш мумкин. Кўргазмага ташриф буюрувчилар симуляторда технологияни синаб кўришлари мумкин.

Росатом делегациясининг раҳбари сифатида «Русатом – Халқаро тармоғи» соҳа мажмуаси президенти Александр Мертен сўзга чиқди. «Росатом компанияси кўргазмада атом станцияларини лойиҳалаштириш ва қуришда фойдаланадиган энг янги технологияларини тақдим этади. Атом энергетикаси соҳасидаги комплекс ва энг хавфсиз таклифлардан ташқари биз яна Ўзбекистонда иқтисодиётнинг газнефткимё, иссиқлик энергетикаси, гидроэнергетика, медицина – тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа муҳим соҳаларнинг кўплаб ечимларини тақдим этамиз», - деб таъкидлади А. Мертен.

Кўргазмада Росатом корхоналари атом бўлмаган маҳсулотлар намунаси сифатида «РАСУ» Акционерлик Жамияти компанияси номидан нефть ва газ соҳасида технологик жараённинг автоматлашган бошқарув тизими, «АЭМ» Акционерлик Жамияти номидан нефть ва газ тармоқлари учун машинасозлик технологияси, «Бирлашган иссиқлик энергияси компанияси» Акционерлик Жамияти номидан сувни тозалаш ва шўрсизлантириш бўйича технологиялар каби юқори технологик ишланмаларни тақдим этди.

«Росатом» Давлат корпорацияси атом энергетикаси бўйича жаҳондаги етакчи технологик корпорациялардан биридир. Бу корпорация атом энергетикаси, Атом Электр Станциясини лойиҳалаштириш ва қуриш, энергетик машинасозлик бўйича активларни бирлаштиради. «Росатом» Давлат корпорацияси Россиядаги энг йирик бошқарув компанияларидан бири ҳисобланади, у 2017 йил якунлари бўйича 202,868 млрд кВт.с (ёки мамлакатдаги умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг 18,9%) электр энергияси билан таъминлади. Росатом хорижий лойиҳалар миқдори бўйича (12 мамлакатда 33 энергия блоки) дунёда 1- ўринни эгаллайди; уран заҳиралари бўйича дунёда 2-ўрин ва уни қазиб олиш ҳажми бўйича 4-ўринни эгаллайди. Давлат корпорацияси жаҳон бозорини уранни бойитиш хизматлари бўйича 36% ва ядровий ёнилғи бўйича 17% таъминлайди. «Росатом Марказий Осиё» Росатомнинг Марказий Осиёдаги регионлар – минтақалар бўйича маркази ҳисобланади ва Давлат корпорациясининг Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондаги фаолиятини қўллаб-қувватлайди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

АҚШ сенати Ўзбекистоннинг янги элчисини тасдиқлади

Мажбурий меҳнатга жалб қилиш бўйича 110 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди

Ўзбекистоннинг фақатгина 5,8 миллион аҳолиси расман ишлайди

Октябрь ойида Саудия Арабистони инвeсторлари ва сайёҳлари учун янги имкониятлар очилади

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте Реклама на сайте