Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Amazon ва Google Ўзбекистон бозори билан қизиқмоқда
19-04-2018 10:26 0 343 Рейтинг1 Чоп этиш

Amazon ва Google Ўзбекистон бозори билан қизиқмоқда

Amazon ва Google Ўзбекистон бозори билан қизиқмоқда

Юқори технологиялар бўйича дунёнинг етакчи корхоналари Amazon, IBM, Cisco, Microsoft, Alibaba ва Google Ўзбекистон бозорига қизиқмоқда. Уларнинг фикрига кўра бу ерда ноёб имкониятлар ва ўсиш учун потенциал бор, деб ҳисоблайди Ахборот технологиялари вазири Азим Ахмедхўжаев.

Вазир айтишига қараганда, бутун МДҲ ҳудудида ушбу компанияларнинг ахборот қайта ишлаш базалари йўқ. Одатда, бундай базалар бизнес олиб бориш харажатларини камайтириш имконини беради.
"Ўзбекистонда ана шундай марказ пайдо бўлса, бу уларга яқин атрофдаги мамлкатлар билан амалга оширилаётган ҳаракатларни тезлаштириш имконини берган бўлар эди. Бу якуний фойдаланувчи томонидан компания хизматларидан фойдаланиш ёки фойдаланмаслик борасида қарор қабул қилишига жуда катта таъсир кўрсатади", — деди Ахмедхўжаев.

Мисол учун, вазир айтишига қараганда Ригадаги мижоз Гонконгдаги Alilbaba серверига сўров юборади. Унинг жавоби келгунича маълум вақт ўтиши керак. Шу вақт ичида мижознинг фикри ўзгариб қолиши ва у хариддан воз кечиши мумкин.

"Биз Ўзбекистон ҳудуддаги IT технологиялар маркази бўлишини истаймиз. Ўзбекистон ўзига хос ахборот хаби бўлиши мумкин. Бунинг учун Ўзбекистонга хориждан имкон қадар кўпроқ мутахассислар келиши керак. Биз улар бу ерда ахборот алмашиши учун қулай майдонча яратишимиз керак", — деди Ахборот технологиялари вазири.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Amazon Web Services компанияси вакиллари Ўзбекистон ҳукумати билан Ўзбекистон ҳудудида қуёш панеллари ёрдамида ахборот марказлари қуриш борасида музокаралар ўтказган эди.

Ундан ташқари Cisco компанияси Ўзбекистонга "ақлли" ва хавфсиз шаҳарлар қуришни Google Global Cache эса маҳаллий аҳоли учун Гугл хизматлари сифатини оширишни таклиф қилишган эди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

1XBET компанияси USENET 2019 конференциясида Қозоғистонда букмекерлик бизнеси тажрибаси ва ўзига хосликларини гапириб берди

Қарор ва ижро: “Ҳар бир оила - тадбиркор”

Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшган алломалардан бири

Хориждаги ватандошларимизни ҳайратига солган “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди, АҚШдаги ифторлик - тарғибот тадбирлари ҳақида

expo
Боглиш маколалар