Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ҳалол луқмага ҳеч нарса тенг келмайди
11-04-2018 16:45 0 412 Рейтинг1 Чоп этиш

Ҳалол луқмага ҳеч нарса тенг келмайди

Ҳалол луқмага ҳеч нарса тенг келмайди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг
«Савдо объектларида сотилаётган товарларни сифати ва ҳавфсизлигини мониторинг қилиш ва камчилиги бор товарларни хамма учун очиқ базасини юритиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида” ги қарори лойихасига



“Савдо объектларида сотилаётган товарларни сифати ва ҳавфсизлигини мониторинг қилиш ва камчилиги мавжуд товарларни ҳама учун очиқ базасини юритиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида” ги қарор лойихаси Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш тўғрисида”ги, “Техник жихатдан тартибга солиш тўғрисида”ги, “Маҳсулот ва ҳизматларни сертифкатлаштириш тўғрисида” ги ва “Истемолчиларни хуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги қонунларга асосан савдодаги маҳсулотларни сифати ва ҳавфсизлигини таъминлаш, истеъмолчиларни соғлигига зарар етказадиган сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиш, ҳамда ишлаб чиқарувчиларни носоғлом рақобатдан ҳимоя қилиш мақсадида ишлаб чиқилди.
Бугунги тадбиркорлик фаолияти ривожланиши билан, республикада ишлаб чиқариладиган товар ва ҳизматларни сони ортиб бормоқда.

Шу билан бирга, савдо объектларимизда сифатсиз, стандарт талабларига жавоб бермайдиган ва қалбакилаштирилган маҳсулотлар сони ҳам кўпайиб бормоқда.

2016-2017 йилнинг ўзида “Ўзстандарт” агентлигига савдо объектларида сифатсиз ва қалбакиллаштирилган маҳсулотлар устидан 132 та мурожаът келиб тушган.

Шунингдек Истеъмолчиларни ҳимоя қилиш Федерациясига 2017 йилнинг ўзида уч мингдан ортиқ жисмоний ва юридик шахслардан шикоятлар келиб тушган.

Маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ёки етказиб берувчиларнинг маҳсулотнинг тайёрлашда ёки етказиб беришда виждонсиз муносабатлари ҳам бунга сабаб бўлмоқда.

Савдо объектларида қалбакилаштирилган, сифатини тушиши эвазига сунъий нархи пасайтирилган маҳсулотларнисотилиши, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимизнинг ривожланишига ҳам жиддий зарар етказмоқда.

Юқоридаги камчиликларни олдини олиш, ҳамда истеъмолчиларнинг ҳавфли ва сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиш мақсадида ушбу қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мазкур қарор лойиҳасида савдо объектларида сотилаётган маҳсулотларни харид қилиб синовдан ўтказиш ва номувофиқ чиққан тақдирда камчилиги мавжуд товарларни ҳамма учун очиқ бўлган базасини юритиш назарда тутилган.

Ушбу қарор лойиҳасини асосий йўналиши:

— истеъмолчиларнинг соғлигига зарар етказиши мумкин бўлган ҳавфли ва сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиш;

— товар ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар ўртасида соғлом рақобат учун шароит яратиш;

— савдо объектларида аниқланган сифатсиз маҳсулотлар тўғрисида истеъмолчиларни маълумот базаси орқали огоҳлантириш;

— аниқланган сифатсиз маҳсулотлар тўғрисида маълумот базасини шакллантиришдан иборат.

Ҳалқаро тажрибани ўрганиш натижасида, шу жумладанЕвропа иттифоқида номувофиқ (яроқсиз) маҳсулотларнинг хамма учун очиқ “RAPEX” ягона маълумот базаси яратилган.

Шунингдек, Беларуссия давлатида ҳам савдодаги товарларни мониторинг қилиш механизми йўлга қўйилган.

Қарор лойиҳасида тадбиркорлик фаолиятига аралашувга йўл қўйилмаган, яъни назорат ҳариди ўтказадиган мутахассислар истеъмолчи сифатида товарни сотиб олиши ва истеъмолчига тааллуқли бўлмаган маълумот сўралмаслиги белгиланган.

Қарор лойиҳаси республика бюджетидан маблағ талаб қилинмайди.

Мазкур қарор лойиҳаси савдо объектларида сифатсиз ва ҳавфли маҳсулотларни сотилишини олдини олиш учун ҳуқуқий асос бўлиб ҳизмат қилади.

Лобар Мирзо
журналист
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Комил Алламжонов: фуқароларнинг турк сериалларидан норозилиги ортиб бориши кузатилмоқда

Аккредитация бўйича Кенгашнинг ташкилий масалаларига бағишланган биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

417 нафар мансабдор коррупцияга йўл қўйди. Шулардан 61 нафари прокуратура органлари ходимларидир

Корхоналар талабига кўра кечки олий таълим очилиб, унга талабалар имтиҳонсиз қабул қилинади

expo
Боглиш маколалар