Бозордаги аҳвол қандай. Тарозбонларчи?
Бугун миллий матбуот марказида “Ўзбекистон миллий метрология институти” ДК ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда Республикада ягона ўлчашлар бирлигини таъминлаш ва ҳалқаро алоқаларни кенгайтириш истиқболлари мавзусида анжуман бўлиб ўтди.
Ҳозирда “ Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонасида жами 195 нафар малакали ходим фаолият кўрсатади.
Шундан 68 нафари давлат қиёсловчиси ва 7 нафари метрология соҳаси бўйича тан олинган экспорт аудиторлардир.
Республикада ўлчов воситалари, усуллари ва натижаларига метрологик талаблар белгиланган 1750 тадан ортиқ ҳалқаро ва 20 дан ортиқ давлат стандартлари амалга киритилган.
2018-2021 йилларда миллий эталон базасини ривожлантириш учун 15 дона эталон ҳарид қилинади. Натижада хорижга қиёслаш учун олиб чиқилаётган 2 122 дона юқори аниқликдаги ўлчаш воситаларини ўзимизда қиёслаш орқали, йилига 1,3 млн. долларлик валюта тежалади.
Мисол келтирадиган бўлсак ўзимизнинг бозорлардаги электрон тарози ёки икки паллали тарози Хитойники бўлиши мумкин. Аммо бизнинг ўлчаш воситалари яни тарози бошқа давлатларга тенгланмаслиги мукин. Чунки бизда ҳали у даражада техникамизнинг ривожланиб бориш босқичи юқори эмас.
Бу албатда келгусида жахон стандартларига мос равишда ўзимизда ҳам шундай ўлчагичлар сифати ортиб борса ажаб эмас.
Юқоридагиларни инобатга олган холда “Ўзстандарт” агентлигининг 2018 йилда метрология бўйича ҳалқаро Метрик конвенцияга (1875 йил 20 май куни Парижда тузилган) қўшилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш белгиланган бўлиб, Метрик конвенцияга аъзо бўлишни ўрганиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Қарор лойиҳаси киритилди.
Лобар Мирзо