Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Tesla ўз электрофураларида юклар жўната бошлади
10-03-2018 12:12 0 590 Рейтинг1 Чоп этиш

Tesla ўз электрофураларида юклар жўната бошлади

Tesla ўз электрофураларида юклар жўната бошлади

Tesla компанияси илк бор ўзининг янги электр юк машинаси Tesla Semi ёрдамида маҳсулотларини белгиланган жойга жўнатди. Бу ҳақда 8 мартда компания раҳбари Илон Маск Instagram’да маълум қилди деб ёзади kun.uz

Маск ижтимоий тармоқда иккита Tesla Semi’нинг Невададан жўнатилиши олдидан олинган суратини жойлаштирди. Унинг таъкидлашича, юк машиналар компаниянинг Невададаги заводидан Калифорниядаги йиғув майдонига аккумуляторлар етказиб беради.

Гап Tesla Semi ёрдамида тўлақонли синов етказма ҳақида бормоқда. Юк белгиланган жойга муваффақиятли етказилгани-йўқлиги ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Юк машинанинг 2019 йилда оммавий ишлаб чиқарилиши ва сотилиши бошланмоқчи.

Tesla Semi тақдимоти 2017 йил 16 ноябрда Tesla’нинг Хоторн шаҳридаги конструкторлик бюроси қошидаги аэродром ангарида бўлиб ўтган. Машина 150 мингдан 200 минг долларгача нархда сотилади. Унинг ишлаш ресурси 1,6 млн км ёки дунё атрофида 40 марта айланиб чиқишга тенг. Электрофура юксиз 96,6 км/соат тезликка бор-йўғи 5 сонияда, максимал юкланган ҳолатда эса 20 сонияда эриша олади.

Tesla Semi яримавтомат бошқарув тизими билан жиҳозланган, у ҳайдовчи иштирокисиз буйруққа кўра юриш полосасини ўзгартириши ва бир шосседан иккинчисига бурила олиши мумкин. Маскнинг айтишича, янги юк машинаси анъанавий юк машиналаридан 20 фоиз тежамкорроқ. Машинанинг 30 дақиқа қувватланиши унга камида 644 км йўл босиб ўтишига етади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Пойтахтимизда “Uz textile Exspo” кўргазмаси бошланди

Ўзбекистон ва Россия ...Экспортни ривожлантириш йўлидаги манфаатли ҳамкорлик

Хотин-қизлар ҳаётимизнинг барча жабҳаларида самарали фаолият олиб бормоқда

Партиянинг Самарқанд шаҳри Регистон майдонида ўтказилган табдир юзасидан муносабати

expo
Боглиш маколалар