Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистонлик олим қуёшдан электр энергияси олувчи қуёш панелининг янги турини яратди
05-03-2018 13:20 0 405 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистонлик олим қуёшдан электр энергияси олувчи қуёш панелининг янги турини яратди

Ўзбекистонлик олим қуёшдан электр энергияси олувчи қуёш панелининг янги турини яратди

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси Муҳаммад Кабир Баҳодирхонов Самарқанд давлат университетида ўтказилган учрашувда ўзининг ўқувчилик ва талабалик йиллари, академик даражасигача бўлган машаққатли ва мазмунли илм йўли ҳақида талабаларга сўзлаб берди деб ёзмоқда xs. uz

Олим яқинда қуёш энергиясини электр энергиясига айлантирадиган қуёш панелининг янги турини яратган ва у турдошларига қараганда анча самарали эканлиги мутахассислар томонидан эътироф этилмоқда. Чунки шу пайтгача дунё олимлари томонидан ихтиро қилинган қуёш панелларининг барчаси қуёшдан келаётган энергиянинг 20 фоизини электр энергиясига айлантира олган. Академик яратган технология эса қуёш энергиясининг 60 фоизини электр энергиясига айлантира олади.

— Физиканинг ўзгармас қонунияти бор — табиатда ҳеч нарса йўқдан бор бўлмайди, бордан йўқ бўлмайди, — дейди М. Баҳодирхонов. — Фақат моддалар бир турдан иккинчисига ўзгаради. Демоқчиманки, биз ҳам шу пайтга қадар номаълум бўлган илмни исботлаб, фанга маълум қилдик. Буни шу ерда ўтирган ҳар бир талаба амалга ошириши мумкин. Тўғри, бу йўлда киши жуда кўп изланади, ҳатто, қийинчиликлар, қаршиликлар, зиддиятлар, тўсиқларга учрайди. Аммо ортга чекинмаслик керак. Доимо олға интилиш зарур. Сиз ҳам ўқинг, ўрганинг, изланинг, чекинманг. Илм йўлида меҳнат қилган, изланган ҳар бир киши академик бўлишга ҳақли.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Депутатлари автомобилларнинг кундузи чироқ ёқиб юришларига қарши чиқмоқда

1XBET компанияси USENET 2019 конференциясида Қозоғистонда букмекерлик бизнеси тажрибаси ва ўзига хосликларини гапириб берди

Ортиқ Отажонов вафот этди

Ўзбекистонда пиёз нархи нега бирдан кўтарилди - қишлоқ хўжалиги вазирлиги изоҳи

expo
Боглиш маколалар