Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Деворларни виртуал суратлар билан безаш имконини берадиган дастур яратилди
07-02-2018 17:52 0 468 Рейтинг1 Чоп этиш

Деворларни виртуал суратлар билан безаш имконини берадиган дастур яратилди

Деворларни виртуал суратлар билан безаш имконини берадиган дастур яратилди

Бугунги кунда виртуал реаллик билан бирга қўшимча реаллик тушунчаси ҳам кенг оммалашиб бормоқда. Бу эса ўз маҳсулотларини қўшимча макон ёрдамида бир бутун ҳолатга келтираётган йирик компаниялар учун анча истиқолли ҳисобланади деб хабар берди zamin.uz

«TechCrunch» нашрининг ёзишича, мазкур соҳадаги янги дастурлардан бири сизнинг деворларингизни виртуал санъат асарлари билан безаб беради. Шундан сўнг ўзингизга ёққанини харид қилишингиз мумкин бўлади, деб хабар берди «Хабар» нашри.

Дастурни Американинг йирик интернет дўконларидан бири — «Art.com» яратмоқда. Ушбу компания суратлар савдоси билан 20 йилдан буён шуғулланиб келади. «Art.com» бош директорининг ёнига «Lyft» такси-дастурининг маркетинг бўйича собиқ раҳбари Кира Вамплер келмаганида ўз фаолиятини шу тарзда яна анча йиллар давом эттирган бўларди. «Art.com» мобил дастурига деворларни турли виртуал сурат ва постерлар билан безаш имконини берадиган «ArtView» функциясини яратиш фикри айнан ундан чиққан.

Фойдаланувчилар 2 миллион турдаги постер ва суратлар ичидан ўзига маъқулини танлаб олиши ва уни девор ўлчамига мос равишда буюртма қилиши мумкин.

«Қўшимча реалликдан нафақат видеоўйинларда, балки бизнинг мижозларимизни реал муаммоларини ҳал этишда ҳам фойдаланиш мумкин. Бизнинг компаниямиз замонавий дизайннинг барча тенденцияларига мос бўлишга интилмоқда. Дастур фойдаланувчилари ўзларига ёққан суратларни кўриб чиқиши ва сотиб олиши мумкин. Бу эса савдо ҳажмининг ўсишига хизмат қилади деган умиддамиз», дейди компания раҳбари.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*