Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Россиялик космонавтлар ўзлари билмаган ҳолда очиқ космосда бўлиш рекордини янгилади
03-02-2018 14:29 0 485 Рейтинг1 Чоп этиш

Россиялик космонавтлар ўзлари билмаган ҳолда очиқ космосда бўлиш рекордини янгилади

Халқаро космик станция экипажи аъзолари Александр Мисуркин ва Антон Шкаплеров ўзлари билмаган ҳолда Россия томонидан яратилган скафандрни кийиб, очиқ космосда ишлаш бўйича рекордни янгилаб қўйди. Улар станция ташқарисида 8 соату 13 дақиқа ишлаган, бундан олдинги рекорд эса 8 соату 7 дақиқага тенг, деб хабар берди «Интерфакс» хабарига таяниб daryo.uz хабар берди

Россиялик космонавтлар ўзлари билмаган ҳолда очиқ космосда бўлиш рекордини янгилади

Космонвтлар «Звезда» модулининг антенна қурилмаларини алмаштириши лозим бўлган. У деярли кун давомида Ердаги рус сегментидан «Луч» сунъий йўлдош тизими орқали маълумотларни икки томонлама узатишни амалга оширади.

«ТАСС»нинг қайд этишича, Мисуркин ва Шкаплеров космосда 6 соату 40 дақиқа бўлиши режалаштирилган эди. Бироқ 17 йилдан бери ишлаб келаётган қурилмани тузатиш вақтида улар қийинчиликка дуч келган, чунки «Звезда» учирилаётганида мазкур аппаратлар алмаштирилиши кўзда тутилмаган. Космонавтлар гайкаларни ечиб олиш учун анча куч сарфлашга мажбур бўлган.

Очиқ космосда юриш бўйича бундан олдинги рекорд 2013 йилда Олег Котов ва Сергей Рязанский томонидан ўрнатилган эди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тошкент вилоятида “Автопатрул тун” тадбири ўтказилди.

Бўстонлиқдаги ёзги дам олиш оромгоҳларида солиққа тортиш бўйича назорат тадбирлари олиб борилди.

Тошкент вилояти йўлларида йўл ҳаракати иштирокчилари учун биринчи ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилди

Ўзбекистон ва Беларусь кўп қиррали шериклик муносабатларини янада кенгайтирмоқда

expo
Боглиш маколалар