Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Экспертлар янги моделдаги iPhone қачон чиқарилиши мумкинлигини айтишди
30-01-2018 13:50 0 345 Рейтинг0 Чоп этиш

Экспертлар янги моделдаги iPhone қачон чиқарилиши мумкинлигини айтишди

Экспертлар янги моделдаги iPhone қачон чиқарилиши мумкинлигини айтишди


Экспертлар янги моделдаги iPhone смартфонларининг тахминий чиқарилиш муддати бўйича маълумот беришди. Таҳлилчиларнинг фикрича, кейинги iPhone X флагмани 2020 йилдан аввал пайдо бўлмайди деб хабар берди kun.uz

Мутахассислар KGI Securities компанияси таҳлилчиси Минг-Чи Куо баёнотларига асосан шундай тахминни илгари суришди. Куонинг фикрича, iPhone X’ни ишлаб чиқарилиши 2018 йил ўрталарида тўхтайди. Мутахассиснинг сўзларига кўра, бу вақтга келиб етказиб бериш бўйича умумий ҳажм 62 миллионтага етади. Шунга қарамай, смартфон 2019 йилда ҳам талабгир бўлади.

Экспертларнинг тахминича, iPhone X смартфонларнинг янги даврига қадам қўйиш учун ўзига хос технологик поғона саналиб, у 2020 йилда бошланиши мумкин. Бу вақтга қадар Apple компанияси мутахассислари ҳозирги девайсларнинг модификацияси билан шуғулланишади. Хусусан, фақат корпус ранги, хотира ҳажми ва смартфон иш даражаси учун қўлланилувчи «темир» ўзгартирилади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*