Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Жиззахда «Евро-5» стандартидаги мотор ишлаб чиқарилади
25-01-2018 11:48 0 577 Рейтинг0 Чоп этиш

Жиззахда «Евро-5» стандартидаги мотор ишлаб чиқарилади

Жиззахда «Евро-5» стандартидаги мотор ишлаб чиқарилади


Жиззах вилояти Зафаробод туманида бунёд этилаётган нефтни қайта ишлаш мажмуасида йилига 5 миллион тонна нефть қайта ишланиб, “Евро-5” стандартидаги юқори сифатли мотор ва авиация ёнилғиси, бензол, мазут, битум ва бошқа бир неча турдаги маҳсулотлар олинади, деб ёзмоқда ЎзА.

Завод қурилиши «Jizzakh Petroleum» қўшма корхонаси ҳамда бош пудратчи – «Enter Engineering Ltd» компанияси ва унинг шериклари билан биргаликда олиб борилмоқда.

Янги мажмуага Россия ва Қозоғистон конларидан қазиб олинаётган хомашё нефть қувури орқали етказиб берилади. Маълумки, Омск – Павлодар – Чимкент нефть қувури тармоқларидан бири Жиззах вилоятига яқин ҳудуддан ўтган. Шу ердан янги мажмуагача узунлиги 100 километрлик қувур ётқизилади.

Лойиҳа доирасида қозоғистонлик шериклар узунлиги 168 километрлик нефть қувурини реконструкция қилиб, насос станциялари ва техник иншоотлар қуриб беради.

Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, корхона саноат усулида ишга туширилгандан сўнг бу ерда 2 мингта иш ўрни яратилади. Маълумки, нефть-кимё тармоғидаги ҳар бир иш ўрни тармоқ билан боғлиқ бўлган бошқа соҳаларда ҳам яна бир неча янги иш жойларини яратади.
Шу жиҳатлар ҳисобга олиниб, корхона ишга тушиши билан 16 мингдан ортиқ юқори даромадли янги иш ўрни пайдо бўлиши мўлжалланмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*