Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Уйдаги интернет тезлиги 10 Гбит/с.гача оширилди
24-10-2017 15:57 0 616 Рейтинг1 Чоп этиш

Уйдаги интернет тезлиги 10 Гбит/с.гача оширилди

Уйдаги интернет тезлиги 10 Гбит/с.гача оширилди

Лондон Университет коллежи тадқиқотчилари уйдаги интернет тезлигини 10 Гбит/с.га қадар тезлаштиришнинг уддасидан чиқишди. Улар тиғиз вақтларда оптик толали тармоқлардаги маълумотларни секин юклаш муаммосига ечим топишди, дея хабар бермоқда
kun.uz нашри ScienceDaily маълумотларига таяниб.

Тиғиз вақтда маълумотларни оптик толали каналлар орқали узатиш тезлигининг тахминан 30 фоизга пасайиши яқинда тарихга айланади. UCL мутахассислари қабул қилувчи қурилманинг махсус турини ишлаб чиқишди, у ҳар бир фойдаланувчига интернет учун ажратилган частотага кириш имконини беради. Бу маълумотларни 10 Гбит/с.дан кўпроқ тезликда етказиб бериш дегани, яъни Буюк Британияда уйдаги интернетнинг энг максимал тезлигидан 30 баробарга ортиқ.

Хитойнинг Huawei электроника ишлаб чиқарувчиси молиялаштирилишида иштирок этган тадқиқот оптик толали тармоқларнинг ўтказиш имкониятини оширишга қаратилган. Энг яхши ҳолатда, маълумотларни юклаш тезлигини ошириш учун ҳар бир абонентга тўлқин узунлигини ажратиш лозим бўлади. Бироқ, бундай ечимларни гарчи техник жиҳатдан амалга ошириш мумкин бўлган бўлсада, жуда қимматга айланган. UCL олимлари анча арзонроқ, ихчамроқ ва камроқ аналог датчикларини ишлатувчи қурилмани ишлаб чиқишди, у ҳар бир абонент учун алоҳида ажратилган частотадан фойдаланган ҳолда маълумотларни юқори тезликда узатишни таъминлайди.

Қурилманинг соддалаштирилишига оптик толали каналга кириш тармоқлари учун кодлаштириш ҳисобидан эришилди, у аввалига симсиз алоқада сигнал тўхтаб қолишининг олдини олишда ишлатилган. «Бу оддий қабул қилувчи қурилма фойдаланувчиларга ажратилган тўлқин узунлигини таклиф қилади, шунинг учун интернет-саҳифалар юкланиш тезлиги тармоққа қанча фойдаланувчи бир вақтнинг ўзида уланганига қарамай, ўзгаришсиз қолади», - дейди ихтиро муаллифларидан бири Сезер Эркилинч.

Янги қурилма Лондон марказидаги Университет коллежи кампусини Британия пойтахти шарқи ва ғарбида жойлашган бошқа иккита бино билан боғловчи оптик толали тармоқда синовдан ўтказилди. Маълумотлар 8 та абонентга узатилди, уларни камида 10 Гбит/с.лик тезликда юклаб олиш ҳамда тармоққа қайта жойлаштириш имкони яратилди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*