Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ GM биринчи бўлиб ҳайдовчисиз автомобилларни Нью-Йоркда синаб кўради
18-10-2017 07:49 0 393 Рейтинг0 Чоп этиш

GM биринчи бўлиб ҳайдовчисиз автомобилларни Нью-Йоркда синаб кўради

GM биринчи бўлиб ҳайдовчисиз автомобилларни Нью-Йоркда синаб кўради

General Motors компанияси 2018 йилнинг бошида Нью-Йоркда ҳайдовчисиз автомобилларнинг синовини ўтказишни кўзламоқда. Агар бу режа амалга ошса, GM мазкур шаҳарда синов ўтказган биринчи компания бўлади. Бу қадам мазкур бозорда етакчилик учун жиддий баёнот бўлади, деб ёзмоқда Daryo.uz «Коммерсантъ» нашрига таяниб.

GM томонидан ўтган йили сотиб олинган ҳайдовчисиз технологияларни ишлаб чиқарувчи Cruise Automation компаниясининг бош директори Кайл Богтнинг баёнотига кўра, синов мустақил бошқарув тизими билан жиҳозланган Chevrolet Bolt автомобилларида ўтказилади.

Cruise Automation муҳандислари синов учун Манҳеттеннинг жанубий қисмидаги 12 квадрат километрли ҳудудда йўналиш тайёрлайди. Синовлар вақтида ҳар бир автомобилда компаниянинг ҳаракат бўйича маълумотлар тўплаш билан шуғулланувчи мутахассиси бўлади. Агар бирор муаммо юзага келса, мутахассис бошқарувни қўл режимига ўтказади.

GM мутахассисларининг фикрича, Сан-Франциско ва Нью-Йорк каби шаҳарлар шароитида автомобиллар синовини ўтказиш самарали ҳисобланади. Чунки мураккаб йўл шароитлари, олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳолатлар, ҳайдовчиларнинг нисбатан тажовузкор бошқаруви ҳайдовчисиз автомобилларнинг дастурий таъминотини тезроқ такомиллаштиришга имкон беради.
Фото: «Koleso.ru»
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Танзила Норбоева Сенат раиси бўлди

«Самолётни қайтаришимни талаб қилишди». Шавкат Мирзиёев Суриядаги ўзбекистонликларни олиб келиш машаққатлари ҳақида гапирди

Козим Тўлаганов: Давлат дастури асосида қурилаётган уйларнинг нархини бундан ортиқ арзонлаштириб бўлмайди

Ҳалқаро Стандартлаштириш Ташкилоти – ISO га 1947-йил асос солинган.

expo
Боглиш маколалар