Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
13-10-2017 15:13 0 388 Рейтинг0 Чоп этиш

Натижа ва истиқбол

Натижа ва истиқбол

Мамлакатимизда гидроэнергетика соҳасида изчил ислоҳотларни амалга ошириш, йирик, ўрта ва микро гидроэлекторстанцияларни лойиҳалаштириш, янги гидроэлекростанциялар қуриш ва ишлаб турганларини модернизация қилиш бўйича “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан белгиланган дастурлар доирасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Натижа ва истиқбол

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 майдаги 73-сонли мажлис баёнига асосан гидроэнергетикани ривожлантириш Дастурига мувофиқ, жорий йилда 10 та стратегик аҳамиятга эга бўлган биринчи навбатдаги қиймати 364,62 млн. АҚШ долларига тенг бўлган лойиҳалар амалга оширилиши белгиланди.
Стратегик аҳамиятга эга бўлган ана шундай гидроэлектрстанциялардан бири Тошкент вилоятининг “Туябўғиз” сув омбори қошидаги кичик ГЭСиқурилиш ишлари жорий йилнинг июн ойларида бошлаб юборилган. Қурилиш“Гидропроект” АЖ лойиҳаси асосида “Тўполанг – Шеробод” ШКтомонидан олиб борилмоқда.
“Туябўғиз” сув омбори қошида кичик ГЭС қурилишининг умумийқиймати16,33 млн. АҚШ долларига тенг, чет-эл инвестиция ва кредитлари ҳисобига молиялаштириш манбаалари 8,24 млн.АҚШдолларини ташкил этади. 8,09 млн.АҚШ долларлик қисми “Ўзбекгидроэнерго” ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Мониторинг натижалари таҳлилига асосан жорий йилнинг 8 ойлик якуни билан мазкур объект бўйича 145177 куб.м ер ишлари, 465 куб.м бетон ишлари, 40,5 тн арматура ўрнатиш ишлари ва 1900 куб.м ўсимлик қатламини қирқиш ишлари бажарилган.
9 ойлик прогнозига асосан ҳисобот даврига ушбу янги лойиҳа бўйича 7,9 млрд. сўм (2,25 млн. доллар), йил охиригача 17,1 млрд. сўм (4,8 млн. доллар)га тенг маблағларни ўзлаштириш режалаштирилган.
“Туябўғиз” сув омбори қошида кичик ГЭСида олиб борилаётган қурилиш ишларини янада тезлаштириш ва назорат олиб бориш мақсадида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов томонидан маъсуллар учун навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўтказилган йиғилишда“Туябўғиз” сув омбори қошидаги кичикГЭС қурилишидаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимларига қаратилди. Масъулларга қурилиш сифати ва меъёрларига қатъий риоя қилган ҳолда тежамкорлик асосида юқори натижадорликка эришиш юзасидан тавсиялар берилди.
Натижа ва истиқбол

Мазкур ГЭСи қурилиш ишларини кунлик мониторинги натижалари ва танқидий таҳлиллар асосида ҳар ҳафтада бир марта йиғилиш ўтказиш ва қилинган ишлар юзасидан ҳисобот беришга келишиб олинди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

1XBET компанияси USENET 2019 конференциясида Қозоғистонда букмекерлик бизнеси тажрибаси ва ўзига хосликларини гапириб берди

Қарор ва ижро: “Ҳар бир оила - тадбиркор”

Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшган алломалардан бири

Хориждаги ватандошларимизни ҳайратига солган “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди, АҚШдаги ифторлик - тарғибот тадбирлари ҳақида

expo
Боглиш маколалар