Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Замонавийлик давр талаби ёки замонамиз иноввация марказида пресс-тур
27-09-2017 10:48 0 512 Рейтинг1 Чоп этиш

Замонавийлик давр талаби ёки замонамиз иноввация марказида пресс-тур

Замонавийлик  давр талаби ёки замонамиз иноввация марказида  пресс-тур

Ўзбекистон Респуликаси Президентининг 2017 йилнинг 30 июнида эълон қилинган “Республика ахборот технологиялари” соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра, АКТ маҳсулотлари экспортини кўпайтириш, шунингдек маҳалий ва хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантириш мақсадида, Мирзо Улуғбек номидаги инновация маркази ташкил этилди.

Марказга Ўзбекистоннинг барча худудларида фаолият кўрсатаётган дастур ишлаб чиқарувчилари аъзо бўлишлари мумкин.
Марказ олдига:
- ахборот –коммуникация технологиялари ишлаб чиқарувчилари учун ташкилий-техник, иқтисодий-молиявий шароитларини яратиш;

- ички ва ташқи бозорларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида рақобатбардош лойиҳаларни амалга оширишда хорижий инвестицияларни жалб қилиш;

- қобилятли ёшларнинг “старт-ап” лойиҳаларини амалга оширишларига кўмаклашиш;

- чет эллик мутахассислар иштирокида қисқа ва ўрта муддатли ихтисослаштирилган курсларни ташкил қилиш;

- АКТ учун кадр тайёрлайдиган ўқув юртларига меҳнат бозорида кадрларга қўйиладиган талаблар, жумладан малакага бўлган ўзгаришлар ва янги ихтисосликлар тўғрисида маълумот бериш;

- АКТ соҳаси мутахасислари, жумладан хорижлик экспертлар иштирокида мутахассислар учун семинарлар ва тренинглар, малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил қилиш;

- Марказ аъзоларига азоларига лойиҳа ишлаб чиқилишини молиялаштириш юзасидан инвесторлар ёки кредиторларни топишда ёрдам кўрсатиш каби вазифалар қўйилган.
Замонавийлик  давр талаби ёки замонамиз иноввация марказида  пресс-тур

Инновация маркази резидентлари:
Ўзбекистон Республикаси худудида халқаро тўлов карталарига ўтказиш йўли билан, ўзи ишлаб чиқарган товарлар(ишлар хизматлар) экспортидан олинадиган тушум доирасида нақд пулсиз шаклда дивидентлар ва ходимларга иш ҳақи тўлаш бўйича хорижий валютада ҳисоб-китобларни амалга оширадилар.

Экспорт контрактисиз бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғидаги онлайн магазинлар орқали хорижий валютага ишлар ва хизматлар экспортини йўлга қўядилар.

Инновация марказининг илк 28 нафар резидентларига аъзолик гувоҳномаси топширилди. Матбуот тадбири давомида ОАВ вакиллари илк аъзога айлангна бир нечта компанияларга ташриф буюриб, жараён билан бевосита танишдилар.

Ушбу тадбирда қайд этилганидек, дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи компаниялар резидентлари 2028 йил 1 январгача бўлган муддатга барча турдаги солиқлар ва мажбурий ажратмалар, шунингдек ягона ижтимоий тўловни тайёрлашдан, божхона тўловлари тўлашдан, ўзи ишлаб чиқарадиган товарларни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумининг бир қисмини мажбурий сотишдан озод этилади.
Пресс-тур давомида журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.
Лобар Мирзо
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Янги ёки фойдаланилган автомобиль? ИГОРЬ ЦОЙ

Ички ишлар органлари фаолиятига ва тақдирига бефарқ бўлмаган бир гуруҳ Ички ишлар ходимларидан МУРОЖААТНОМА.

Болаларнинг бегонаси бўлмайди!

Ягона интерактив давлат хизматлари портали янги талқинининг афзаллиги нимада?

expo
Боглиш маколалар