Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Россия компанияси Ўзбекистонда метро қуришни бошлаши мумкин
26-09-2017 15:15 0 447 Рейтинг1 Чоп этиш

Россия компанияси Ўзбекистонда метро қуришни бошлаши мумкин

Россия компанияси Ўзбекистонда метро қуришни бошлаши мумкин

Тошкентдаги метро қурилишида иштирок этиш учун Қозон шаҳрининг «Казметстрой» компанияси ариза топширди. Бу ҳақда компания бош директори Марат Раҳимов маълум қилган деб ёзмоқда kun.uz нашри.
Ўзбекистон пойтахтида метрополитен узунлигини 160 километрга қадар кўпайтириш режалаштирилган, улар учун 20 дан ортиқ янги бекат ва битта метрополитен тармоғи қурилади. Биринчи 10 бекат 2030 йилга қадар якунланади.

Таъкидланишича, метро ер устида бўлади, туннеллар узунлиги 22 километрни ташкил этади. Умуман олганда, Тошкент метросининг узунлиги 160 километргача ошади, ҳозирда пойтахт метрополитени 36,2 километрга тенг ва 29 та бекатга эга.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент метрополитени 1977 йилда очилган ва Марказий Осиёдаги биринчи метрога айланган. Пойтахт метрополитени уч тармоқдан иборат бўлиб, унинг йўловчи ташиш ҳажми кунига 168 минг кишини ташкил этади. Тошкент метрополитени фақат ер ости бекатларидан иборат.
Фото: mytashkent.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қабул - мулоқот тизими ва муаммолар ечими Бу жараён бугун оддий ҳаётий ҳақиқатга айланди

Тошкент вилоятида асосий йўл транспорт ҳодисаларини бошқа вилоят вакиллари содир этмоқда

19 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Араблар учун миллий либослар Андижонда тайёрланади

expo
Боглиш маколалар