Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Топ-5: Келажакнинг энг кутилаётган смартфонлари
20-08-2017 16:43 0 616 Рейтинг1 Чоп этиш

Топ-5: Келажакнинг энг кутилаётган смартфонлари

Топ-5: Келажакнинг энг кутилаётган смартфонлари

Келажакнинг энг кутилаётган смартфон моделлари Топ-5 рўйхати маълум қилинди. The MiseTimes of Asia шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди. Экспертлар шахсий таҳлилларини ўтказиб, 2017 йил версиясига кўра энг яхши гаджетлар номини эълон қилишди.

Биринчи ўрин 2015 йилда тақдим этилган, аммо футуристик функциялари кўплиги сабаб ҳануз бозорга чиқмаган Comet смартфонига насиб этди. Маълумотларга кўра, гаджет сув ўтказмаслиги билан бирга сувда чўкмайди ҳам. Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчилар қурилманинг ён панелларида оригинал LED чироқларини ўрнатишни режалаштиришган.

Иккинчи ўринни Apple IT-гигантининг iPhone 9 қурилмаси эгаллади. Ушбу гаджетнинг ўзига хослиги шундаки, у VR'га кириш имконига эга бўлади. Шунингдек харидорларга кенгайтирилган 4К OLED-экранлари таклиф этилади. Модель 8 ядроли процессор ва 8 Гб оператив хотира билан таъминланади.
Рейтингнинг учинчи сатри Nokia morph томонидан банд этилди. Бу телефон тўлиқ мослашувчан сенсор экран билан таъминланади, смартфонни эгасининг талабларига мослаштириш осон. Қурилма ўз-ўзини ҳимояловчи ва сув ўтказмайдиган хусусиятларга эга бўлади.
Топ-5: Келажакнинг энг кутилаётган смартфонлари

Тўртинчи поғонада iPhone X қайд этилган бўлиб, ушбу смартфон Apple тарихидаги энг қиммат қурилма бўлади. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг сотувга чиқадиган нархи 1000 доллардан ошади. Гаджет энг инновацион функциялар, шу жумладан 3D-сенсор билан ҳам таъминланган. Компания жисмоний тугмалардан воз кечиши, корпусни эса мутлоқ шишадан ишлаши режалаштирилмоқда.
Бешинчи ўринда Triple display flip phone на Android келтирилган. Бу қурилма уч экранга эга бўлиб, уларнинг бари бир вақтнинг ўзида фаолият юритиш хусусиятига эга. Дисплейларни учбурчак қилиш ва истаганча фойдаланиш мумкин бўлади.
Топ-5: Келажакнинг энг кутилаётган смартфонлари
Топ-5: Келажакнинг энг кутилаётган смартфонлари

kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*