Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Telegram янгиланди: энди ўз-ўзидан йўқолувчи фото ва видео юбориш мумкин
25-07-2017 10:53 0 449 Рейтинг1 Чоп этиш

Telegram янгиланди: энди ўз-ўзидан йўқолувчи фото ва видео юбориш мумкин

Telegram янгиланди: энди ўз-ўзидан йўқолувчи фото ва видео юбориш мумкин

Оммабоп мессенжерлардан бири – Telegram иловасининг сўнгги янгиланиши чиқди. Унда фойдаланувчиларга бир қанча имкониятлар тақдим этилди.
Жумладан, энди шахсий ёзишмаларда юборилган файлни маълум бир муддатдан сўнг йўқолиб кетадиган қилиб жўнатиш мумкин. Унинг муддатини, албатта, юборувчи юзернинг ўзи белгилайди.

Таймер ўрнатиш учун, файл танлаш менюсида соат белгичасини босасиз. Унда белгиланган вақт – файлнинг ўз-ўзидан йўқолишигача бўлган муддат ҳисоби эса қабул қилувчи шу фото ёки видео файлини очганидан бошланади.

Шу муддат ўтгач, файл буткул йўқолиб кетади – худди махфий чатлардаги каби. Агарда сиз юборган ўз-ўзидан йўқолувчи файлни қабул қилган суҳбатдош сурат ёки лавҳадан скриншот олишга уринса, ўша заҳотиёқ сизга бу ҳақда билдиришнома келади.
Янгиланган Telegram 4.2 версияси айрим ҳолларда медиафайлларнинг юкланишини тезлаштиради. Агарда сиз 100 минг ёки ундан ошиқ обуначига эга канал аъзоси бўлсангиз, у ҳолда Telegram мазмунни етказиб бериш тармоғи (CDN)дан фойдаланади. Бундай ҳолларда файллар тезроқ узатилади.

Шунингдек, Telegram’да бошқа фойдаланувчига юбориладиган стикерларни саралаш соддалаштирилди. Яъни, стикерларни танлаш ҳудудини тўлиқ экрангача чўзиш мумкин. Булардан ташқари, компания фотосуратларни таҳрирлаш жиҳозларини ҳам яхшилади ҳамда созламалар орқали профил тавсифини қўшиш имкониятини тақдим этди.
Telegram янгиланди: энди ўз-ўзидан йўқолувчи фото ва видео юбориш мумкин

Айтиш керакки, юқоридаги функцияларнинг барчаси iOS ҳамда Android операцион тизим бошқарувида ишлайдиган мобил қурилмалар учун чиқарилган Telegram иловаларида амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ яна бир оммабоп мессенжер – Viber’да шунга ўхшаш махфий хабар функцияси жорий этилган эди.
terabayt.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Пойтахтимизда “Uz textile Exspo” кўргазмаси бошланди

Ўзбекистон ва Россия ...Экспортни ривожлантириш йўлидаги манфаатли ҳамкорлик

Хотин-қизлар ҳаётимизнинг барча жабҳаларида самарали фаолият олиб бормоқда

Партиянинг Самарқанд шаҳри Регистон майдонида ўтказилган табдир юзасидан муносабати

expo
Боглиш маколалар