Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тадқиқотчилар қурбақалар динозаврлар ҳалокати туфайли кўпайганини аниқлади
05-07-2017 05:37 0 474 Рейтинг0 Чоп этиш

Тадқиқотчилар қурбақалар динозаврлар ҳалокати туфайли кўпайганини аниқлади

Тадқиқотчилар қурбақалар динозаврлар ҳалокати туфайли кўпайганини аниқлади

Замонавий қурбақаларнинг 88 фоиз турлари Ердаги ҳаётни деярли бутунлай йўқ қилиб юборган астероид қулашидан сўнг пайдо бўлган. Бу ҳақда Proceedings of the National Academy of Sciences журналида чоп этилган мақолага таянган «Газета.ru» ёзмоқда.

Бугун қурбақаларнинг 6700 тури маълум, аммо генетик маълумотлар етишмовчилиги шу пайтгача уларнинг эволюцион тарихини ўрганиш имконини бермаётган эди. Энди олимлар 145 турнинг 95 ген тўпламини ўрганиб чиқиб, уларнинг генетик хилма-хиллиги 66 миллион йил муқаддам кескин ошиб кетганини аниқлади.

Ўшанда астериод қулаб, Ердаги ҳаётнинг 3/4 қисмини йўқ қилган эди. Жумладан, ўшанда динозаврлар ҳам йўқ бўлиб кетган эди.

Ўрганилган қурбақаларнинг бари уч турнинг — Hyloidea, Microhylidae ва Natatanura’нинг авлодлари бўлиб чиқди. Айнан шу турлар оммавий қирилишдан омон қолган эди.

Аниқланишича, кўпайиб борган қурбақалар бўшаган экологик токчаларни, жумладан, ўрмонларни шиддат билан эгаллаб борган.
Фото: Wikipedia
Daryo.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар