Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тошкентда таймерли светофорлар синовдан ўтказилмоқда
21-04-2017 12:06 0 509 Рейтинг1 Чоп этиш

Тошкентда таймерли светофорлар синовдан ўтказилмоқда

Тошкентда таймерли светофорлар синовдан ўтказилмоқда

Пойтахтдаги чорраҳалардан бирига синов тариқасида таймерли светофор ўрнатилди.
Тошкентдаги Нурафшон ва Хумдонсой кўчалари чорраҳасига таймерга эга ёруғлик диодли светофорлар ўрнатилди.

Пойтахт ИИББ ЙҲХБнинг «Газета.uz"га хабар қилишича, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг автомобиль светофорлари синов тариқасида ўрнатилган. Унинг якунлари бўйича худди шундай светофорлар бошқа чорраҳаларга ҳам ўрнатилиши мумкин. Пиёдалар светорфорларига таймерлар ўрнатилиши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Шаҳарда қўлланиб келинаётган одатдаги қурилмалардан фарқли равишда, светофорнинг сариқ чироғи ўрнидаги рақамлар агарда ҳаракатланишни тақиқловчи чироқ ёниб турган бўлса қизил, рухсат берувчи ишора вақтида эса яшил рангда ёнади.

Қайд этиш жоизки, аввалроқ ЙҲХБ вакиллари пойтахтдаги қайд этиш камералари ўрнатилган 115 та чорраҳага таймерлар ўрнатиш режасининг мавжуд эмаслигини маълум қилган эди. Тошкентда жами 400 та чорраҳа мавжуд.

Ўзбекистоннинг бир қанча шаҳарларида таймерли светофорлардан бир неча йиллардан буён фойдаланиб келинмоқда.
Газета.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Янги ёки фойдаланилган автомобиль? ИГОРЬ ЦОЙ

Ички ишлар органлари фаолиятига ва тақдирига бефарқ бўлмаган бир гуруҳ Ички ишлар ходимларидан МУРОЖААТНОМА.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали янги талқинининг афзаллиги нимада?

Суд фермер ҳуқуқларини ҳимоя қилди. Аммо...

expo
Боглиш маколалар