Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ 13 минг йил илгари аёлларнинг юзи қандай кўринишда бўлган?
18-04-2017 07:24 0 639 Рейтинг1 Чоп этиш

13 минг йил илгари аёлларнинг юзи қандай кўринишда бўлган?

13 минг йил илгари аёлларнинг юзи қандай кўринишда бўлган?

Замонамий палеонтологлари 13 минг йил муқаддам Таиландда яшаган аёл юзи тасвирини тиклашга муваффақ бўлди. Қадимги аёлнинг юз кўриниши бугунги жануби-шарқий осиёлик аёлларникидан айтарли фарқланмайди, деб ёзилган Antiquity журналидаги мақолада.

“Биз юзни реконструкциялаш услубларини қўлламадик. Бу жуда оммалашган, аммо 2002 йилдаёқ ҳамкасбларимиз ушбу услуб илмий жиҳатдан асосли эмаслигини кўрсатиб берган. Қолаверса, музейда реконструкцияланган юзларнинг ҳаммаси реал маълумотларга эмас, Дарвингача бўлган “ёввойи одамлар” ҳақидаги тасаввурларга асосланувчи муайян усулда тайёрланган бўлади”, дейди Австралиядаги Воллонгтон университети ходими Сюзан Хайес (Susan Hayes).

Палеонтология XIX асрда фан сифатида шаклланганидан бери олимлар қадимги ҳайвонлар қандай кўринишда бўлгани, қадимги ҳукмдорлар ва оддий одамларнинг кўриниши тўғрисида бош қотириб келади.

Даставвал инсоннинг скелетига қараб юз тасвирини ҳосил қилиш тажрибаси юзага келди. ХХ асрнинг ўрталарида совет антропологи Михаил Герасимов бош суягининг нусхасини ясаб ва унинг шаклини таҳлил қилиб, сўнгра пластилин ва бошқа юмшоқ материаллар қоплаб тасвир ясаш усулини яратди. Айнан шу услуб билан Иван Грозний, Амир Темурнинг юз кўринишлари тикланди.

Хайес ва унинг ҳамкасблари бошқа усулдан фойдаланган. Бир талай статистик маълумотларга таяниб, юз мускуллари калла суягининг турли нуқталарида қандай жойлашганлиги ҳақида тасаввур ҳосил қилинди. Бу нисбат 25 мамлакатда яшовчи 720 аёлнинг юзида таҳлил этилди. Хайес қадимда Таиландда яшаган аёлнинг юзини айнан шу услуб ёрдамида тиклади. Қолаверса, бу усул ҳосил қилинаётган юз тасвирини “европачалаштириб” юбормайди.
sof.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тошкент вилоятида фоторадардан қарздорлиги мавжуд автоуловлар жарима майдонига жойлаштирилмоқда.

Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари Саудия Арабистонига экспорт қилинади

Катта Фарғона каналидаги кичик ГЭСлар каскадининг ишга туширилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтдир

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси борасидаги баъзи тушунчалари

expo
Боглиш маколалар