Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Фейсбук устидан шикоят: ножўя материаллар ўчирилмаяпти!
13-04-2017 18:24 0 599 Рейтинг1 Чоп этиш

Фейсбук устидан шикоят: ножўя материаллар ўчирилмаяпти!

Фейсбук устидан шикоят: ножўя материаллар ўчирилмаяпти!

Британиянинг “Таймс” газетаси полицияга мурожаат қилиб, огоҳлантиришга қарамай, Фейсбук тармоғидан экстремистик мазмундаги материаллар ва болалар порнографияси ўчирилмаётганини билдирди.

Тармоқда сохта исм билан рўйхатдан ўтган мухбир юздан ортиқ ИШИД тарафдорлари билан дўстлашган ва ножўя материллари бор бир нечта гуруҳга аъзо бўлган. Унинг мурожаатидан кейин айрим материаллар ўчирилган, аммо терактга ундовчи чақириқлар ва порнографик материаллар қолаверган.

“Таймс” газетаси бу ҳақда Лондон полицияси ва Жиноятчиликка қарши кураш миллий агентлигини хабардор қилган.

Айтилишича, ноқонуний материаллар таҳририят ўз номидан Фейсбукка мурожаат қилганидан кейингина ўчирилган.

Ижтимоий тармоқнинг халқаро фаолият бўйича вице-президенти Жастин Ософски юз берган ҳодиса учун узр сўради.

“Биз бундай мазмундаги контентга эътибор қаратгани учун “Таймс”дан миннатдормиз. Сиёсатимизга зид бўлган барча тасвирларни ўчирдик”, – деди у.
Hilol.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Янги ёки фойдаланилган автомобиль? ИГОРЬ ЦОЙ

Ички ишлар органлари фаолиятига ва тақдирига бефарқ бўлмаган бир гуруҳ Ички ишлар ходимларидан МУРОЖААТНОМА.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали янги талқинининг афзаллиги нимада?

Суд фермер ҳуқуқларини ҳимоя қилди. Аммо...

expo
Боглиш маколалар