Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тошкентнинг 400 чорраҳасида камералар фаолияти йўлга қўйилади
24-03-2017 10:56 0 1237 Рейтинг1 Чоп этиш

Тошкентнинг 400 чорраҳасида камералар фаолияти йўлга қўйилади

Тошкентнинг 400 чорраҳасида камералар фаолияти йўлга қўйилади

Тошкентнинг 115та чорраҳасига ўрнатилган камералар ҳамда йўллардаги тезлик ўлчовчи радарлар ўз самарасини бера бошлади. Хусусан, камералар жарима ёзишни бошлаган 15 март куни 8 минг 500дан ортиқ қоидабузарлик аниқланган бўлса, Тошкент шаҳар ИИББ тақдим этган маълумотларга кўра, 22 мартга келиб, бу рақам деярли 4 баробарга камайган ва 2 минг атрофини ташкил этган.

Шу билан бирга, таъкидланишича, бу ишлар янада такомиллаштирилади ва давом этади. Хусусан, республика Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси инспектори, капитан Акмал Юнусовнинг маълум қилишича, камералар фаолиятини йўлга қўйишнинг иккинчи босқичида Тошкент шаҳрининг 400 чорраҳаси қамраб олинади. Учинчи босқичда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар маъмурий марказларидаги чорраҳаларда камералар қоидабузарликларни қайд эта бошлайди.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Боглиш маколалар