Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Хоразмда оддий автомобиллар электромобилга айлантириляптими?
03-02-2017 21:26 1 1369 Рейтинг1 Чоп этиш

Хоразмда оддий автомобиллар электромобилга айлантириляптими?

Хоразмда оддий автомобиллар электромобилга айлантириляптими?

Сўнгги кунларда Телеграм мессенжерида Spark автомобилини ўзгартириб электромобилга айлантираётган хоразмлик автоуста билан суҳбат тарқалди. Carzone.uz мухбири буни аниқлаштириш учун электромобилсозликда фаолият юритаётган тадбиркор билан телефон орқали алоқа боғлаб, айрим саволларга ойдинлик киритди.

Маълум бўлишича, Хоразмда ички ёнув двигателли анъанавий автомобиллардан электромобиллар тайёрлаш амалиёти синовдан ўтган ва ҳозир айрим намуналар йўлларда ҳаракатланаётибди. Бу жараёнда автомобилнинг ички ёнув двигатели олиб, ўрнига электромотор қўйилади. Машинани кислотали аккумуляторлар ҳаракатга келтиради. Литий-ионли аккумуляторлардан фойдаланиш имконияти ҳақида берилган саволга, “нарх бир оз қимматлашиши мумкин”, деган жавоб олинди.

Маҳаллий электромобиль тўла заряди билан 100-120 км йўл босади. Уни қувватлаш 3-4 соат вақт талаб қилади ҳамда 2-3 минг сўмга тушади. Нафақат, Spark, балки бошқа русумларни, жумладан, ВАЗ автомобилларини ҳам электромобилга айлантиришнинг имкони бор.

Хоразмлик тадбиркорлар ишни йўлга қўйиб олгач, бошқа вилоятларда ҳам ўз марказларини очиш режаси бор.

Охирги йилларда жаҳонда экология масаласи кун тартибидан ўрин олаётганлиги туфайли ички ёнув двигателли автомобиллардан электромобилларга ўтиш жараёни амалга ошмоқда. Мамлакатимизда ҳам турли саноат корхоналари ва автомобиллар чиқараётган газ-тутун сабабли экологик вазият мақтангулик даражада эмас. Шу сабабли Ўзбекистонда электромобилларни кенг тарғиб қилиш атроф-муҳит муҳофазаси йўлида сезиларли қадам бўлади, деб ҳисоблаш мумкин.
sof.uz
Шарҳлар

Mana shu insonga yordam berish kerak. Patent, kredit berib imkoniyat yaratilb berilsa energitika muammosi hal bo'lar edi. Mamlakatda olimlar ko'p, birgalikda harakat qilinsa, katta yutuqlarga erishsa bo'ladi

Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ёшларда эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби фазилатларни шакллантириш йўлида муҳим қадам

Байрам муносабати билан айрим кўчаларда ҳаракатланиш чекланади

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

Украина собиқ президенти жиноий жавобгарликка тортиладими?

expo
Боглиш маколалар