Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Исроилда электромобиллар батареясини йўл-йўлакай зарядлайдиган йўл қурилади
13-01-2017 13:53 0 595 Рейтинг1 Чоп этиш

Исроилда электромобиллар батареясини йўл-йўлакай зарядлайдиган йўл қурилади

Исроилда электромобиллар батареясини йўл-йўлакай зарядлайдиган йўл қурилади

Электромобилларнинг ноқулай тарафи тез-тез зарядлаб туриш эҳтиёжидир.

Аккумуляторлар кундан кунга такомиллашиб бораётганига қарамасдан электромобилнинг йўл захираси ҳалигача кўнгилдагидек эмас. Аммо яқин келажакда ҳайдовчиларни бу муаммодан исроиллик олимлар қутқариши мумкин. Electroad компанияси электрмобиль ҳаракатланиши чоғида йўлдан қувват олиш технологиясини ишлаб чиқди. Қувватбахш йўллар Тел-Авивда қурилиши кутиляпти, деб ёзади Carzone сайти.

Аввало йўлнинг автобус қатнайдиган қисми “электрлаштирилади”. Сўнг қолган қисми ҳам электр қуввати тарқатувчига айланади. Махсус машина ёрдамида 8 см чуқурликда траншея қазилиб, индукцион симғалтак (катушка) ётқизилади. Сўнг асфалтни яна ёпиб қўйилади. Йўл остидаги симғалтак 25 см баландликкача энергияни симсиз узатиб туради. Унинг энергияси ҳайдовчи ва йўловчиларга етиб бормайди.

Ҳозирги кунда симсиз зарядлаш технологияси Electroad компанияси томонидан 20 метрли тажриба майдончасида синаб кўрилди. Мазкур технологиянинг афзал томонлари кўп. Масалан, электрли автобуснинг батареяси беш тонна оғирликда бўлиб, нархи 300 минг доллар туради. Агар бу батареядан воз кечилса, автобус енгиллашиб, энергия истеъмоли камаяди.

“Бизнинг технологиямиз, содда, пухта ва кенг кўламлидир. Зарядлаш элементларини ётқизиш учун мис ва резина керак бўлади холос. Мавжуд йўлларда ётқизиш ишларини тезгина ўтказиш мумкин. Келажакда Исроилдаги электрли транспортнинг барчасини ҳаракатланиш вақтида индуктив зарядлаш технологиясига ўтказамиз. Бундан ташқари, компаниямиз тадқиқот ишлари учун Европадан грант олди, шундай экан электрлаштирилган йўллар тез орада Европада ҳам пайдо бўлиши мумкин”, дейди Electroad компаниясининг директор Орен Эзер.

sof.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Янги ёки фойдаланилган автомобиль? ИГОРЬ ЦОЙ

Ички ишлар органлари фаолиятига ва тақдирига бефарқ бўлмаган бир гуруҳ Ички ишлар ходимларидан МУРОЖААТНОМА.

Суд фермер ҳуқуқларини ҳимоя қилди. Аммо...

Ягона интерактив давлат хизматлари портали янги талқинининг афзаллиги нимада?

expo
Боглиш маколалар