Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ахборот-коммуникация технологиялари Ҳафталиги – ICTWEEK Uzbekistan 2016 иш бошлади
20-09-2016 11:39 0 994 Рейтинг1 Чоп этиш

Ахборот-коммуникация технологиялари Ҳафталиги – ICTWEEK Uzbekistan 2016 иш бошлади

Пойтахтдаги Халқаро бизнес Марказида ахборот-коммуникация технологиялари Ҳафталиги – ICTWEEK Uzbekistan 2016 нинг бошланишига бағишланган матбуот-анжумани бўлиб ўтди. Бу йили ҳам АКТ Ҳафталиги қатор ихтисослаштирилган тадбирларнинг ягона форматдаги кўринишида бўлиб ўтади.

Ахборот-коммуникация технологиялари Ҳафталиги – ICTWEEK Uzbekistan 2016 иш бошлади



АКТ Ҳафталиги ўтказилишининг асосий мақсади, соҳада эришилган амалий натижалар, унинг имкониятлари ва устунликлари, шунингдек соҳа ривожланишининг асосий йўналишлари ва халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини яна бир муҳокама қилишдир.

Ҳафталикнинг бу йилги тадбирлар туркумида “Электрон ҳукумат” тизимини равожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиши кутилмоқда.
ICTWEEK Uzbekistan 2016 Ҳафталиги бугун 20 сентябрь куни Халқаро Бизнес марказида бўлиб ўтадиган Ахборот-коммуникация технологиялари Саммити - ICT SUMMIT 2016 билан бошланади.

Саммит жорий йилда мамлакатимиз IT-соҳасида эришилган натижалар ҳамда соҳа мутаҳассислари олдида турган долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланади. АКТ Саммитида давлат бошқарув органлари вакиллари, ахборот технологиялари ва алоқа йўналишида фаолият олиб борувчи ташкилотлар ва корхоналар раҳбарлари, шунингдек маҳаллий ҳамкорлар билан яқин муносабатлар ўрнатиш истагида бўлган халқаро экспертлар ва таҳлилчилар, халқаро IT-компаниялар вакиллари иштирок этадилар.

Тадбир миллий ва халқаро интернет маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўналишида эришилган натижалар ва ютуқларнинг кенг муҳокамасига бағишланади. 21–22 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган Форум блоклар кўринишидаги анжуманлар, бўлимлар кўринишидаги йиғилишлар ҳамда маҳорат сабоқлари ва панелли муҳокамалардан таркиб топади. Форму иши хам ҳам Саммит сингари Халқаро Бизнес марказида бўлиб ўтади.

Форумнинг иш фаолиятида eGovernment Uzbekistan ва Рақамли иқтисодиёт, ҳамда «Ахборот хавфсизлиги», “Интернет-форум” ва “Стартап анжумани” каби туркум тадбирлардан иборат бўлади. Интернет Форум дастури доирасида АКТ соҳасига янада кўпроқ қизиқиш уйғотиш мақсадида турли хил интерактив тадбирлар ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Ахборот-коммуникация технологиялари Ҳафталиги – ICTWEEK Uzbekistan 2016 иш бошлади


Кўргазма бу йили тармоқ кўринишида иккита шаҳарда, яъни Тошкентдаги «Ўзкўргазмасавдо» ҳудудида 21-23 сентябрь кунлари, Наманганда эса “Паҳлавон” спорт мажмуаси ҳудудида 21-22 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Унда жаъми 150 та компания-экспонент ўз маҳсулот ва хизматлари билан иштирок этишлари кутилмоқда.

Кўргазма иши бир неча йўналишларда давом этади. Улар мобил алоқа, интернет, тизимли интеграция, дастурий таъминот, элеткрон ҳукумат ва электрон савдо-сотиқ йўналишларидан иборатдир.

ICTWEEK Uzbekistan 2016 Ҳафталиги тадбирларига оид дастурни www.ictweek.uz расмий сайти орқали кузатиб боришингиз мумкин.
ICTWEEK Uzbekistan 2016 Ҳафталиги Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг расмий кўмаги билан ўтказилади. Тадбир ташкилотчилари Ахборот технологиялари ташкилотлари ва корхоналари ассоциацияси ва ICTNEWS Conferences.
nuz.uz





Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ҳаёт гўзал, яшаш эса завқли

Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

expo
Боглиш маколалар