Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Британиялик талабанинг ихтироси дунёдаги миллионлаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин
16-09-2016 10:32 0 885 Рейтинг1 Чоп этиш

Британиялик талабанинг ихтироси дунёдаги миллионлаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин

Британиялик талабанинг ихтироси дунёдаги миллионлаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин

22 ёшли британиялик талаба деярли барча шароитларда фойдаланиш мумкин бўлган портатив қурилмани ихтиро қилди. Унинг ихтироси мобиль совутгич саналади. Олимлар фикрича, қурилманинг асосий фойдали жиҳати – зарур ҳароратда дори воситаларини сақлаш имкониятидир.

Қурилма муаллифи Лафборо университети талабаси Уилл Бродвей. Ёш ихтирочининг айтишича, у ўз технологияси ортидан фойда кўриш ниятида эмас. «Мен доим инсонларга чинакамига зарур бўлган буюмни яратишни орзу қилганман. Энди менда бу имкон бор», — дейди талаба.

Уилл яратган ихтироси учун рағбатлантирилди. Ёш кашфиётчи бутун дунё бўйлаб ихтирочи-талабалар ўзаро беллашадиган анъанавий Дайсон мукофотини қўлга киритди. Мобиль совутгич 30 кун давомида Цельсий бўйича 2дан 8гача бўлган муқобил ҳароратни кўтара олади.

Қурилма қашшоқлик ва можаролар ботқоғидаги мамлакатларда янада керакли бўлади. Технология аммиак ва сувни иситиш натижасида ишлайди. Натижада буғ ҳосил бўлади ва асосий ерга совуқликни етказиб беради. Уиллнинг ҳисоби бўйича, мобиль совутгич йилига 1,5 миллиондан ортиқ инсонлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

Айни дамда Уилл ўз ўқишини тамомлашга бор эътиборини қаратган. Шундан сўнг у ўз ихтиросини мукаммаллаштириш истагида. Ҳозирча мобиль совутгич фақат вакциналарни ташиш учун ишлатилади. Бироқ Уилл айрим ўзгаришлар технология имкониятларини кенгайтиришига ишонч билдирмоқда.«Трансплантация учун донорлик қонлари, тана аъзолари – буларнинг барчаси ҳали ҳам узоқ муддатгача совуқ ҳароратда сақлаб бўлмайдиган совутилган пакетлар ёрдамида олиб келинади. Менинг совутгичим бу ва бошқа муаммоларга ечим топади», — деб айтди Уилл.


kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қачонгача ҳавонинг ифлосланишига эътиборсиз бўламиз

“Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур”

Японияда тўфон сабаб 136 мингга яқин хонадон сув таъминотисиз қолди

Ўзбекистон Президентининг туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитидаги иштирокига доир

expo
Боглиш маколалар