Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ 19−23 сентябрь кунлари АКТ ҳафталиги бўлиб ўтади
07-09-2016 10:02 0 837 Рейтинг1 Чоп этиш

19−23 сентябрь кунлари АКТ ҳафталиги бўлиб ўтади

19−23 сентябрь кунлари АКТ ҳафталиги бўлиб ўтади

19−23 сентябрь кунлари ICTWEEK Uzbekistan 2016 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бўлиб ўтади.

19−23 сентябрь кунлари Ўзбекистонда муайян форматдаги бир қатор махсус тадбирларни қамраб олган ICTWEEK Uzbekistan 2016 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бўлиб ўтади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, ҳафталик доирасида асосий эътибор «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантиришга қаратилади.

АКТ ҳафталиги 20 сентябрь куни Ахборот-коммуникацион технологиялар бўйича ICT SUMMIT 2016 саммити билан очилади. Унда жорий йилдаги IT-соҳаси ривожи якунлари ўтказилиб, жабҳа олдида турган стратегик вазифаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Анъанавий халқаро ICTEXPO 2016 АКТ кўргазмаси 21−23 сентябрь кунлари бир вақтнинг ўзида Тошкент (21−23 сентябрь) ҳамда Наманган (21−22 сентябрь) шаҳарларида ташкил этилади. Пойтахтдаги «Ўзкўргазмасавдо маркази» мажмуига 30 минг кишининг ташрифи кутилмоқда.

Internet Forum 2016 (21−22 сентябрь)да миллий ва халқаро интернет маҳсулотлари ҳамда ишланмалари ҳолати муҳокама қилинади. Форум доирасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётга бағишланган конференциялар, шунингдек, «Стартап-конференция» ташкил этилади.

АКТ ҳафталиги доирасида Халқаро электралоқа иттифоқи семинари, Best Soft Challenge дастурчилар танлови, ахборот хавфсизлиги соҳасида биринчи Cyber Security Challenge Uzbekistan мусобақаси ва Intellect2All IT-лойиҳалар республика беллашуви ғолибларини тақдирлаш маросимлари бўлиб ўтади.

Ахборот технологиялари корхоналари ва ташкилотлари ассоциацияси ҳамда ICTNEWS Conferences ICTWEEK Uzbekistan 2016 ташкилотчилари ҳисобланади. Тадбир Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида бўлиб ўтади.
газета.уз
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

Жерар Депардье: “Ўзбекистон тарихий лаҳзаларни бошдан кечирмоқда

Афғон расмийлари Тожикистонга ИШИДчилар Афғонистондан ўтмаганини маълум қилди

Тошкент вилоятида 39 йўловчиси бор автобуслар тўқнашиб кетди, қурбонлар бор

expo
Боглиш маколалар