Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Олимлар глобал исишнинг қачон бошланганини аниқлашди
26-08-2016 10:08 0 829 Рейтинг1 Чоп этиш

Олимлар глобал исишнинг қачон бошланганини аниқлашди

Олимлар глобал исишнинг қачон бошланганини аниқлашди

Австралия Миллий университети олимлари глобал исиш устида тадқиқот олиб боришди.

Ҳозирги кунда бутун дунё аҳлини ўйлантираётган глобал исиш муаммоси устида кўплаб тадқиқотлар олиб борилмоқда. Яқинда яна бир олимлар гуруҳи мазкур муаммонинг келиб чиқиш тарихини ўрганиб чиқди. Улар шундай хулосага келишдики, инсон фаолияти билан боғлиқ глобал исиш, тахминан 200 йил олдин бошланган. Бунга саноат инқилоби сабаб бўлган. Бу ҳақда “Nature” журнали ёзмоқда.

Австралиянинг Миллий университети олимлари ўзларининг тадқиқотларида маржон қоялари, музликлар ва чуқур ғорлардан олинган турли хил далилларни таҳлил қилиб чиқишди. Ёппасига кўмир ишлатила бошлангач, сайёрадаги ҳаво ҳарорати секин-аста кўтарила бошлаган, бу ўзгаришларни эса ўша даврдаёқ сайёранинг баъзи минтақаларида аниқлаш мумкин бўлган.

Статистик таҳлилдан фойдаланган ҳолда, тадқиқотчилар дастлабки ҳаво ҳароратининг кўтарилиб бориши окенларнинг тропик сувларида ва Шимолий яримшарда 1830 йилда бошланганини аниқлашди. Мазкур даврда Арктикадаги ҳаво ҳарорати максимал даражада ўсгани олимларни ҳайрон қолдирди.
Руслан Сулаймонов
qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

Жерар Депардье: “Ўзбекистон тарихий лаҳзаларни бошдан кечирмоқда

Афғон расмийлари Тожикистонга ИШИДчилар Афғонистондан ўтмаганини маълум қилди

Тошкент вилоятида 39 йўловчиси бор автобуслар тўқнашиб кетди, қурбонлар бор

expo
Боглиш маколалар