Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ БААда такси хизматининг янги намунаси жорий этилиши мумкин
22-08-2016 12:09 0 696 Рейтинг1 Чоп этиш

БААда такси хизматининг янги намунаси жорий этилиши мумкин

БААда такси хизматининг янги намунаси жорий этилиши мумкин


Дунёга машҳур «Airbus» авиасозлик компанияси йўловчи ва юкларни ташиш учун муқобил учувчи транспорт воситаларини барпо этиш режасини ошкор қилди.

Бу янгиликни жорий қилиш учун БАА танланди, деб ёзмоқда The National.Илк қурилманинг синов парвозлари келаси йил охирида ўтказилиши режалаштирилган. Экспертларнинг сўзларига кўра, учувчи платформани ясаш учун зарур бўлган технологияларнинг аксарияти ҳозирги кунда мавжуд.

Шу боисдан Airbus лойиҳа бўйича олиб борилиши белгиланган ишларнинг жадвали, зарурий технологиялар ва молиявий қисми хусусида ҳисоботни эълон қилган. Лойиҳа йўловчилар ва юкларни ташишга мўлжалланган. Ҳозирча, йўловчиларни ташиш тартиби қандай йўлга қўйилиши номаълум. Балки, бир гуруҳ йўловчилар белгиланган йўналишдаги ҳаракат учун ҳақ тўлашади, ёки маълум бир маблағ эвазига учувчи транспорт воситаси ёлланади.

Airbus мутахассисларининг тахминларига кўра, яқин 10 йилда шаҳар жамоат транспортида том маънода инқилоб юз беради. Айни вақтда, мазкур лойиҳа учун масъул бўлган жамоа унинг дизайни борасида келишиб олган ва қурилманинг тизимларини синаш ишларини бошлаб юборган. Компания дастлаб учувчи томонидан бошқариладиган транспорт воситаларини бозорга чиқаришни режалаштирган. Масаланинг ҳуқуқий ечими ҳал этилгач, муқобил учувчи транспорт воситалари ҳам пайдо бўлади.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*