Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Барча ҳудудлар э-ҳукумат ахборот киоскалари билан таъминланади
19-08-2016 09:49 0 758 Рейтинг1 Чоп этиш

Барча ҳудудлар э-ҳукумат ахборот киоскалари билан таъминланади

Барча ҳудудлар э-ҳукумат ахборот киоскалари билан таъминланади

2020 йилга қадар Ўзбекистонда 2000 дона электрон ҳукумат ахборот киоскас ўрнатилади.

2019 йилга қадар бутун Ўзбекистон бўйлаб фуқаролар учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)га уланиш имконини берувчи 2000 дона ахборот киоскаси ўрнатилади. Уларнинг 250 донаси шу йилнинг ўзида ишга тушиши лозим. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 16 августда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар бермоқда Norma.uz.

Ахборот киоскалари турли жамоат жойлари, жумладан, почта бўлимлари, йирик савдо марказлари, ҳокимиятлар, вокзал ва аэропортларга ўрнатилади. Улар ёрдамида фуқаролар нафақат ЯИДХП маълумотларига эга бўлишлари, балки давлат ташкилотларига мурожаат қилишлари ҳам мумкин.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида йил охирига қадар синов режмида ЯИДХП фойдаланувчисининг шахсий ID-картаси жорий этилади. У орқали фойдаланувчи ахборот киоскасида осонлик билан идентификациядан ўта олади.

Шунингдек, фойдаланувчилар ўз электрон рақамли имзосини сақлаши мумкин бўлган булутли сервердаги ягона «омбор» ҳам ишлаб чиқилмоқда. Ахборот киоскалари фойдаланувчиси электрон рақамли имзосини USB-ташувчиларда ҳам олиб юриш имкониятига эга.
газета.уз
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Сурхондарёда ИИБ ходимлари оломонда калтакланди

Тадқиқот: Дунёдаги ҳар олтинчи бола уруш ҳудудида яшайди

Нега бизда Бобурлар туғилмай қўйди?

Ўзбекистон Туркиядан коронавирусни икки соатда аниқлаб берадиган қурилмаларни харид қилади

expo
Боглиш маколалар