Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Олимлар ижтимоий тармоқларнинг хавфини аниқлашди
18-08-2016 12:15 0 725 Рейтинг0 Чоп этиш

Олимлар ижтимоий тармоқларнинг хавфини аниқлашди

Олимлар ижтимоий тармоқларнинг хавфини аниқлашди


Ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларига эга бўлган ва ўзига хос бўлмаган жиҳатларини намойиш қилишга уринувчи кишилар, ҳаётда асабийликка ва ёлғиз турмуш кечиришга мойил инсонлардир. Тасмания Университети Facebook ижтимоий тармоғида олиб борган тадқиқотларига кўра, шундай хулосага келишган.

Уларнинг меҳнати Cyberpsychology, Behavior, and Social Networking журналида чоп этилган.Олимларнинг сўзларига кўра, уларнинг мақсади ижтимоий тармоқда киши ўзининг аксини намойиш этишининг оқибатини баҳолашдан иборат бўлган. Муаллифлар фойдаланувчиларнинг ҳақиқий ва виртуал шахсиятларини, уларнинг жамоатчилик билан бирга ҳаёт кечириш ва руҳиятини қиёслашган, шу билан бирга, асабийлик, тушкунлик ва ваҳимага тушиш даражалари ўрганилган.

Тадқиқотларда 164 киши қатнашган. Бугунги кунда Ер юзида 7,4 млрд инсон яшаётган бўлса, шундан 1,7 млрди Facebook тармоғининг фаол фойдаланувчиси ҳисобланади. Олимларнинг айтишларича, агар ижтимоий-руҳий муаммоларга эга бўлган кишиларга ҳаётда ва Facebook саҳифасида ҳам бирдек яшаш имконини берувчи усул ишлаб чиқилса, бу асабийлик даражасини пасайтиришга имкон берган бўлар эди.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*