Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Германияликлар “Pokemon Go” устидан шикоят қилишмоқда
11-08-2016 10:25 0 755 Рейтинг1 Чоп этиш

Германияликлар “Pokemon Go” устидан шикоят қилишмоқда

Германияликлар “Pokemon Go” устидан шикоят қилишмоқда

Шаҳарча аҳолиси покемон овчиларининг туни билан шовқин солиб кўчаларда юрганидан норози.

Германиянинг Штайнау-ан-дер-Штрассе шаҳарчаси бургомистри Йорг Уффельн Nintendo компаниясига расмий равишда мурожаат этиб, покемонларни шаҳар кўчаларидан олиб ташлашни сўрамоқчи. Бу ҳақда TACC хабар бермоқда.

Бунга 10 минг киши яшайдиган шаҳарча аҳолиси маҳаллий ҳокимиятга кўчаларда шовқин солаётган “покемон овчилари” устидан шикоят қилгани сабаб бўлди. “Овчилар” туни билан аҳолига тинчлик бермаяпти, дейилади хабарда.

“Мен ҳеч кимга ёмонлик тиламайман. Аммо кўчаларда шовқин солиш ҳолатлари такрорланаверса, бунга чек қўйиш керак. “Покемон ўйновчилари” маъсулиятни ҳис қилган ҳолда, тўпланиб, шовқин кўтаришни тўхтатишлари керак”, дейди Уффельн.

Бундан ташқари, Германиянинг бир қатор давлат органларида “Pokemon Go” ўйини билан боғлиқ ноодатий ҳолатлар кузатилган. Масалан, Ташқи ишлар вазирлиги биносидаги барча покемонлар тутилиб, Ички ишлар вазирлигига юборилган. Бу ҳақда икки вазирлик орасида Twitter орқали амалга оширилган ёзишмалар гувоҳлик бермоқда.

“Бизнинг “овчилар” покемонлар борасида муваффақиятга эришди. ТИВдаги барча покемонлар тутилди ва ИИВга юборилди”, деб ёзилади Ташқи ишлар вазирлиги ёзишмасида. Орадан бир неча дақиқа ўтгач, Ички ишлар вазирлиги дипломатларга ўз “миннатдорчилигини” билдирган. “ТИВдаги қадрли ҳамкасблар, катта раҳмат! Сиз бизни ёзги таътил пайтида қўллаб-қувватлаганингиздан жуда хурсандмиз”, дейилади ИИВ жавобида.
Руслан Сулаймонов
qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*