Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ UzMobile Миллий олимпия қўмитаси билан ўзаро ҳамкорлик ҳақида келишув имзолади
02-08-2016 10:41 0 718 Рейтинг1 Чоп этиш

UzMobile Миллий олимпия қўмитаси билан ўзаро ҳамкорлик ҳақида келишув имзолади

Бу йил Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Ёзги Олимпия ўйинлари арафасида, Ўзбекистон Олимпия ҳаракатини ривожлантириш ва оммалаштириш мақсадида, 27 июль куни UzMobile Ўзбекистон Мобил алоқа миллий оператори ва Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ўзаро ҳамкорлик ҳақида келишув имзолади. Бу ҳақда миллий оператор матбуот хизмати хабар берди.

UzMobile Миллий олимпия қўмитаси билан ўзаро ҳамкорлик ҳақида келишув имзолади


Ўзбекистон Олимпия ҳаракати ва 2016 йил Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига ўзбек спортчиларининг тайёргарлиги ва мусобақалардаги иштирокларини кенг ёритиш ва оммага маълумот бериш мақсадида, UzMobile келишув доирасида қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорлик ишларини амалга оширади.

XXXI ёзги Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар академик эшкак эшиш, бадиий гимнастика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, бокс, дзюдо, енгил атлетика, оғир атлетика, спорт гимнастикаси, стол тенниси, сузиш, таэквандо (WTF), теннис, трамполин, ўқ отиш, эркин ва юнон-рум кураш каби йўналишларда иштирок этади.
daryo.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*