Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон э-ҳукумат рейтингида 20 поғона кўтарилди
01-08-2016 13:27 0 715 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистон э-ҳукумат рейтингида 20 поғона кўтарилди

БМТнинг янги рейтингида Ўзбекистон электрон ҳукумат фаолияти сезиларли яхшиланган дунёдаги ўн давлат таркибидан ўрин олди.

Ўзбекистон э-ҳукумат рейтингида 20 поғона кўтарилди


Ўзбекистон электрон ҳукуматнинг ривожланиш даражаси бўйича дунё давлатлари рейтингида ўз ўрнини янада яхшилади. 30 июль куни эълон қилинган «Электрон ҳукуматнинг ривожланиш даражаси бўйича БМТ таҳлили» (United Nations E-Government Survey)да Ўзбекистон 20 поғона илгарилаб, 193 давлат ичида 80- ўринни эгаллади.

Э-ҳукуматларнинг ривожланиш даражаси бўйича таҳлил БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти томонидан ҳар икки йилда тайёрланади. Бу БМТга аъзо барча 193 давлат э-ҳукуматларининг ривожланиш ҳолатини баҳоловчи жаҳондаги ягона ҳисобот ҳисобланади. Жорий йилдаги таҳлиллар мавзуси — «Барқарор тараққиётни қўллаб-қувватлашда электрон ҳукумат».

Ўзбекистон янги таҳлилда электрон ҳукумат фаолияти сезиларли даражада яхшиланган дунёдаги ўн давлат рўйхатидан жой олиб, электрон ҳукумати ўртача ривожланган давлатлар гуруҳидан юқори индексли мамлакатлар гуруҳига жойлашди.

Ўзбекистон Электрон ҳукуматининг ривожланиш индекси (E-Government Development Index, EGDI) ўртача жаҳон индекси ҳисобланган 0.4922 дан юқорироқ бўлиб, 0.5434 ни ташкил этди. Рейтинг етакчиси Буюк Британияда мазкур индекс 0.9193, Осиё минтақаси етакчиси Жанубий Кореяда — 0.8915, Марказий Осиё етакчиси Қозоғистонда — 0.7250 ни ташкил этади.

Мазкур индекс уч субиндекслардан таркиб топади: онлайн хизматлар индекси, телекоммуникацион инфратузилмалар индекси ва инсон капитали индекси. Ўзбекистон учун улар мос равишда 0.6884 (ўртача жаҳон индекси — 0.4623), 0.2463 (0.3711) ва 0.6954 (0.6432)ни ташкил этди.

Шунингдек, Ўзбекистон Электрон иштирок индекси (E-Participation Index, EPART)даги ўрнини 24 пунктга яхшилади ва 71- ўриндан 47- ўринга қадар кўтарилди. 0.6780 индекси билан Марказий Осиёда биринчи ўринга чиқди. Жаҳон етакчиси ҳисобланган Буюк Британияда э-иштирок индекси 1.000, минтақавий етакчи саналга Японияда — 0.9830 ни ташкил этди.

Электрон иштирок бўйича Ўзбекистон рейтингининг кўтарилишига «электрон маслаҳатлар» кўрсаткичининг 18 дан 58 фоизга ошиши айниқса ижобий самара берди.

«Газета.uz» юзланган мутахассислар Ўзбекистон рейтингининг яхшиланганини 2013 йилда қабул қилинган 2020 йилга қадар Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастурининг амалга оширилаётгани билан боғлади.

Худди шу йили Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) ишга туширилди, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси қошида «Электрон ҳукумат"ни ривожлантириш ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш марказлари ташкил этилди.

2015 йил февралида Давлат алоқа қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигига айлантирилди ва ахборотлаштириш сиёсати соҳасидаги ваколатлар янада кенгайтирилди. Вазирликнинг асосий вазифаларидан бири сифатида мамлакатда электрон ҳукуматни жорий юклатилди.
газета.уз
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Саудия валиаҳд шаҳзодаси уйғурларга қилинаётган зулмни Хитойнинг «терроризмга қарши курашиш ҳуқуқи» дея баҳолади

Конституциямиз – барчамиз учун ҳаёт, тараққиёт ва адолат қомусидир

Хоразмда ДХХнинг сохта ходими ушланди

“Трастбанк”: янги таҳрирда қабул қилинган Қонунлар мазмун-моҳияти батафсил ўрганилмоқда

expo
Боглиш маколалар