Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ 1 августдан Ўзбекистонда янги радио иш бошлайди
31-07-2016 13:05 0 1008 Рейтинг1 Чоп этиш

1 августдан Ўзбекистонда янги радио иш бошлайди


1 августдан Ўзбекистонда янги радио иш бошлайди

FM-102.0 “Авторадио Ҳамроҳ” янгидан “Авторадио” номи билан ташкил этилди.

1 августидан яни эртадан бошлаб Ўзбекистондаги FM-102.0 собиқ “Авторадио Ҳамроҳ” радиоси “Авторадио” номи билан янги форматда иш бошлайди. Бу ҳақда радио маъмурияти “Qalampir.uz”га маълум қилди. Маълумотларга қараганда, радио янги раҳбарлар қўлига ўтган.

Авваллари кун давомида хориж қўшиқларини тақдим этиб бориш билан шуғулланган радио 1 августдан бошлаб янги услубда иш бошлайди ва унда эндиликда ўзбек, шарқ ва ғарбнинг бугунги кундаги энг хит қўшиқлари бериб борилади.

Радио ижодий жамоаси фақат қўшиқлар билан чекланиш истагида эмас. Бир вақтлар тинловчилар тилига тушган бошловчилар “Водий садоси” радиосининг собиқ бошловчиси Рустамбек ва “Ўзбегим таронаси” радиосининг собиқ бошловчиси Умархон Усмонов “Авторадио”да иш бошлайди. Бундан ташқари, “Ёшлар” телерадиоканали журналисти Камола Эрматова ҳам ўз дастури билан радио эфирларида иштирок этади. Хабар қилинишича, радиобошловчилар қаторидан “Лолажон” номли қўшиғи билан тилга тушган хонанда Музаффар Мирзараҳимов ҳам ўрин олган.

Қизиқ, эски радионинг янги уринишлари, янги қадамлар, янги бошловчилар ва янги дастурлар тингловчилар кўнглига йўл топа олармикин? Ўзбекистон бозорида “Ўзбегим таронаси”, “Водий садоси”, “Гранд”, “Наврўз” ва “Ориат доно” каби радиолар ўз ўрнини топиб улгурган. “Авторадио” улар қаторига қўшила оладими ёки йўқ, буни вақтнинг изнига қўйиб берамиз.
qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Суд фермер ҳуқуқларини ҳимоя қилди. Аммо...

Шахсий ривожланиш режангиз борми?

Ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларида ўташ тайинланади.

«Қонунчилигимиз «бардак» аҳволга келиб қолган» ─ Танзила Норбоева

expo
Боглиш маколалар