Главная > Чойхона > Ўзбекистоннинг фақатгина 5,8 миллион аҳолиси расман ишлайди

Ўзбекистоннинг фақатгина 5,8 миллион аҳолиси расман ишлайди



Ўзбекистоннинг фақатгина 5,8 миллион аҳолиси расман ишлайди

Ўзбекистоннинг 13,2 миллион ишга лайоқатли фаол аҳолисининг бор-йўғи 5,8 миллиони (44 фоизи) расман иш билан банд эканлиги маълум бўлди. Давлат солиқ қўмитаси олиб борган таҳлилларга таяниб Халқ сўзи хабар қилмоқда.

Аҳолининг қолган қисми, шу жумладан, меҳнат муҳожирлари меҳнатнинг “қора” бозорида иш олиб боради ва маошини “конвертда” олади.

Солиқ қўмитасининг таъкидлашича, бу одатда иш берувчиларнинг харажатларни пасайтириш учун солиқлардан қочиши ортидан содир бўлади.

Иш ҳақининг “конвертда” тўланиши кўпинча ҳисобга олинмаган тушум айланмаси ҳисобидан амалга оширилади, шу тариқа битта қонунбузарлик, бошқасини келтириб чиқаради.

Солиқ хизматлари органлари томонидан ушбу ҳолатларни аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда ва харажатларни камайтиришга қаратилган кўплаб ҳийлалар, амалда аксинча, бу харажатларнинг ўзини жуда кўпайтириб юборяпти.


Вернуться назад