Главная > Чойхона > 2018 йилда Ўзбекистонда қурилиш материаллари нархи ошади

2018 йилда Ўзбекистонда қурилиш материаллари нархи ошади


2018 йилда Ўзбекистонда инфляция даражасининг ўсишига асосий сабаблардан бири қурилиш материаллари нархининг ошиши бўлади. Бу ҳақда, Давлат статистика қўмитасига асосланиб, «Spot.uz» хабар бермоқда

2018 йилда Ўзбекистонда қурилиш материаллари нархи ошади


Бу ҳолат Вазирлар Маҳкамасининг 1025-сонли «Табиий газ ва электр энергиясини етказиш ва реализация қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг амалга кириши билан боғлиқлиги ҳақида хабар берди daryo.uz

Ҳужжатга мувофиқ, пишиқ ғишт, асфальт ва цемент, бетон, гипсокартон ва бошқа қурилиш материалларининг ишлаб чиқарилишида ишлатиладиган газ ва электр энергияси 2018 йил 1 январидан кўтарилган тарифлар бўйича нархланади.

Давлат статистика қўмитасига кўра, ишлаб чиқариш харажатларининг ошиши маҳсулот нархининг ошишига олиб келади, бу, ўз навбатида, ноозиқ-овқат маҳсулотлари нарх индексида ва умумий инфляциясида акс этади.
Вернуться назад