Главная > Чойхона > Ўзбекистон Миллий “Сўз халоскори” деб номланган кўргазма очилди

Ўзбекистон Миллий “Сўз халоскори” деб номланган кўргазма очилди


Ўзбекистон Миллий “Сўз халоскори” деб номланган кўргазма очилди

2017 йил 27 декабрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси “Ўзбекистон” ўқиш залида ёзувчи, таржимон, танқидчи, адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров 80 йиллигига бағишланган “Сўз халоскори” деб номланган кўргазма очилди, дея ҳабар бермоқда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

Ёзувчи таржимон, танқидчи Иброҳим Ғафуров 1937 йил 27 декабрда Тошкентда туғилган. 1956-1961 йилларда САГУ (ҳозирги ЎзМУ) нинг филология факултетида таҳсил олди. 1961-1982 йилларда Давлат бадиий адабиёт нашриётида кичик муҳаррир, таҳририят мудири, бош муҳаррир ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Ўзбекистон Миллий “Сўз халоскори” деб номланган кўргазма очилди


И.Ғафуров “Гўзалликнинг олмос қирралари” (1964) “Унитилмаган боғ” (1965), “Жозиба” (1970), “Ёнар сўз” (1973), “Ям-яшил дарахт” (1976), “Юрак -аланга” (1980), “Лириканинг юраги” (1982), “Шеърият — изланиш демак” (1984), “Ўттиз йил изҳори” (1987), “Тил эркинлиги” (1998) сингари адабий танқидий, бадиа китоблар муаллифи. У “Дарвоза”, “Ҳумо қушим”, “Қалдирғочим” сингари шеърий насрлар муаллифи.

Иброҳим Ғафуров жаҳон адабиётининг “Жиноят ва Жазо”, “Телба”, “Қиморбоз” (Доcтоевский), “Азизим” (Мопассан), “Алвидо, қурол”, “Чол ва Денгиз” (Э.Хемингуей), “Қиёмат”, “Чингизхонинг оқ булути”, “Ёнғин” (В.Распутин) сингари асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

И.Ғафуров қирқ йилдан бери ўзбек адабиётининг жонли жараёнларини таҳлил ва тадқиқ қилиб келмоқда. Бадииятда ҳаққонийлик, инсонийлик, адолат, миллий ўзига хослик ва холислик принципларининг намоён бўлиши ҳолатларини кузатади, шу йўлда ранг-баранг адиблар, адабий ҳодисалар тимсолида илмий-танқидий изланишлар олиб бормоқда.

Ёзувчи, таржимон, танқидчи, адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров 80 йиллигига бағишланган “Сўз халоскори” деб номланган кўргазмага ташриф буюрган фойдаланувчилар олимнинг кўргазмалдан ўрин олган адабий-танқидий мақолалари, адабий ўйлари, адабий-танқидий очерклари, илмий-танқидий рисолалари, сайланмалари, мансуралари, рисолалари, бадиалари (эсселар), таржималари, ҳужжатли адабий фильмлар сценарийлари, публицистик, сиёсий, адабий-танқидий бадиалари билан яқиндан танишадилар.

Вернуться назад