Главная > Чойхона > Мэйуэзер ва Макгрегор ўртасидаги жанг ғолиби камари намойиш қилинди

Мэйуэзер ва Макгрегор ўртасидаги жанг ғолиби камари намойиш қилинди



Мэйуэзер ва Макгрегор ўртасидаги жанг ғолиби камари намойиш қилинди

Бутунжаҳон боксчилик кенгаши (WBC) америкалик Флойд Мэйуэзер ва ирландиялик Конор Макгрегор ўртасидаги бокс жанги ғолиби учун бериладиган камарни тайёрлади.

Камар Money Belt (пул камари) деб аталган. У тимсоҳ терисидан тайёрланган ҳамда 3360 та бриллиант, 600 та мовий ёқут ва 300 та зумрад билан безалган. Унинг яратилишида, шунингдек, 1,5 кг олтин ишлатилган.

Жангнинг ўзи эса 26 август Лас-Вегасда биринчи ўрта вазн тоифасида (69 кг гача) бўлиб ўтади ҳамда титул жанги бўлмайди. Тошкент вақти билан жанг 27 август соат 9да бошланади.
Мэйуэзер ва Макгрегор ўртасидаги жанг ғолиби камари намойиш қилинди

kun.uz
Вернуться назад