Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Қишлоққурилишбанк” масъул ходими 1,2 млрд сўмни “растрата” қилгани фош бўлди
13-03-2020 21:56 0 574 Рейтинг1 Чоп этиш

“Қишлоққурилишбанк” масъул ходими 1,2 млрд сўмни “растрата” қилгани фош бўлди

“Қишлоққурилишбанк” масъул ходими 1,2 млрд сўмни “растрата” қилгани фош бўлди

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” масъул ходими йирик миқдорда давлат маблаҳини талон-торож қилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълумотига таяниб Qalampir.uz нашри ёзмоқда.

Қайд этилишича, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Сариосиё филиали чакана хизматлар бўлими бошлиғи Ш.Ш. ва бошқалар туман халқ таълими тизимидаги мактаб ўқитувчилари ва ходимларига тўланиши керак бўлган 2019 йил декабрь ва жорий йилнинг январь ойи учун иш ҳақлари ва аванс пуллари ҳисобидан жами 1,2 млрд сўм пул маблағларини банк кассасидан олиб, ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани аниқланган.

Шунингдек, ушбу текширув давомида Ш.Ш. ва бошқалар томонидан ўзлаштирилган 1,2 млрд сўм бюджет пул маблағлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Сариосиё туман бўлими ташаббуси билан ундирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Ш. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*