Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Султон Абдулҳамид II. У ким бўлган?
28-12-2019 21:05 0 1002 Рейтинг1 Чоп этиш

Султон Абдулҳамид II. У ким бўлган?

Султон Абдулҳамид II. У ким бўлган?

Султон Абдулҳамид II 1842 йил 21 сентябрда Истанбулда таваллуд топган. Абдулҳамид II Усмонлилар Империясининг сўнгги ҳукмдори ҳисобланади. У 1876 йил декабрда „Янги Усмонлилар“ жамияти билан боғлиқ либерал гуруҳлар раҳбари Мидҳат пошшо бошчилигида ўтказилган сарой тўнтариши натижасида тахтга чиққан.

Унинг даврида мамлакатда янги конституция қабул қилинди. Турк султонлари ичида адолатпарварлиги билан ном қозонган Абдулҳамид II, душманлар ҳийлаларига қарши курашиб келди. У жар ёқасидаги Усмонийлар империясини яна 30 йилдан ошиқроқ сақланиб қолишида катта ҳисса қўшган.

Мамлакатда сотқинлар кўплиги, жамиятнинг ғарбга ҳавас қилиши, Султоннинг одилона сиёсати, Ғарб томонидан бузиб кўрсатилиши Султонга нисбатан нотўғри тушунчани келтириб чиқарди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Султон Абдулҳамид II ўз одиллиги билан ном қозониб, мамлакатдан ташқaрида ҳам обрў қозонган эди. У панисломизм ғояларини қўллаб-қувватлаган. Абдулҳамид II ички ва ташқи сиёсатда ҳам ижобиий йўл тутди. У доимо халқ манфаатлари учун курашди.

1903 йилда Германия машҳур Бағдод темир йўлини қуриш ҳуқуқини олди. Ёш турклар деб аталмиш гуруҳ 1909 йил Абдулҳамид II га қарши бош кўтариб, уни тахтдан туширдилар. Султон Абдулҳамид II 1918 йилда маҳбусликда вафот этди.
Abu Abdulvadud ФБ профилидан.

Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қозоғистонда коронавирусга чалинган қиз касаллик ҳақида илк бор очиқ гапирди

Витаминлар дефицитини қандай тўлдириш лозим?

Шайх Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон хаёт йўлларига назар

expo
Боглиш маколалар